"Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 
1992-йил 10-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг
ўн биринчи сессиясида қабул қилинган

Мутал Бурҳонов мусиқаси
Абдулла Орипов
 сўзи

Серқуёш ҳур ўлкам, элга бахт, нажот,
Сен ўзинг дўстларга ёълдош, меҳрибон!
Яшнагай то абад илму фан, ижод,
Шуҳратинг порласин токи бор жаҳон!

 

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!

 

Бағри кенг ўзбекнинг ўчмас иймони,
Эркин, ёш авлодлар сенга зўр қанот!
Истиқлол машъали тинчлик посбони,
Хақсевар, она юрт, мангу бўл обод!

 

Олтин бу водийлар - жон Ўзбекистон,
Аждодлар мардона руҳи сенга ёр!
Улуғ халқ қудрати жўш урган замон,
Оламни маҳлиё айлаган диёр!