Ўтган 2019 йил якунида, 27 декабрь куни муҳтарам  Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашдилар. Унда ёшлар сиёсати бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилди.  Ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, бугунги кунда уларни қийнаётган энг муҳим масалалар юзасидан мутасаддилар олдига қатор вазифалар қўйилган эди.

Президентимиз томонларидан белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мавсадида вилоят ҳокимлиги мажлислар залида ёшлар муаммоларини ўрганиш, бартараф этиш ва уларни жамиятда ўз ўринларини топишига кўмаклашиш масалаларига бағишланган муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими сўз олиб, эндиликда вилоят, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари иш ҳафтасининг бир кунини “Ёшлар масалаларини ечиш куни” этиб белгилаш таклифини берди.

- Ёшлар билан ишлаш тизимини анъанага айлантиришимиз керак, - дея таъкидлади вилоят ҳокими. – Бу тизимни анъанага айлантира олсак, “Ҳоким ва ёшлар” ва “Сектор ва ёшлар” учрашувлари ҳам доимий йўлга қўйилишига, ёшларимизни бандлиги ва ижтимоий муаммоларини бартараф этилишига эришамиз.

Шунингдек, йиғилишда иқтидорли ёшлар рўйхатини шакллантириш, хатлов натижаларига кўра, аниқланган ишсиз ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида дастур ишлаб чиқиш, ҳар бир ишсиз ёшга ташкилот раҳбарлари ва депутатларни бириктириш тизимини яратиш бўйича ҳам вилоят ҳокими тегишли ташкилотларга топшириқлар берди.

Аҳрор Содиқов, вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари.

03-02-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея