Қарши шаҳридаги “Ёшлар маркази”да вилоят ҳокими Зойир Мирзаев воҳалик бир гуруҳ зиёлилар ва фаол ёшлар билан учрашди.

Учрашувда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида мамлакатимизни янада ривожлантиришга қаратилган энг муҳим устувор йўналишлар ва бу борада ижодкор зиёлилар, илм-фан вакиллари олдидан турган вазифалар ҳақида сўз борди.

Учрашувда ўтган йил давомида тарғибот тадбирларида фаол бўлган бир гуруҳ зиёлилар ҳокимликнинг ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, вилоят ҳокими сенатор Абдурахим Эркаевни “Халқ сўзи” таҳририяти томонидан ўтказилган танловда “2020 йил давомида ОАВ билан энг фаол ишлаган сенатор” йўналишида 2-даражали диплом билан тақдирлангани билан ҳам табриклади.

Вилоят ҳокими ва зиёлилар учрашуви сўнгида вилоятимиздаги ОТМларда таҳсил олаётган 20 нафар талабага Зойир Мирзаев қарийб 86 миллион сўмлик сертификатлар топширди.

Қайд этилишича, ушбу сертификатлар орқали талабаларнинг шартнома пуллари тўлаб берилади. Ушбу талабаларни танлаб олишда уларнинг оилавий шароити, ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги, боқувчисини йўқотганлиги, ногиронлиги ва "Темир дафтар"да бор ёки йўқлиги каби мезонларга таянилди.

Бу каби хайрли ишлар давомий бўлиши, имтиёзга эга бўлган талабалар келажакда Ватанимиз равнақи учун хизмат қиладиган салоҳиятли ёшлар бўлиб етишиши таъкидланди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

12-01-2021 |

Янгиликлар









Фото галерея