Юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатига катта эътибор қаратилиб, охирги йилларда сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни ёшлар билан учрашувида – Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, – дея таъкидлаб, ислоҳотларнинг янги даврида ёшларни қийнаётган энг муҳим масалалар юзасидан мутасаддилар олдига қатор вазифаларни белгилаб берган эди.

Шу мақсадда, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 11 январь куни Қарши шаҳридаги “Ўзбекнефтгаз”  акциядорлик жамияти мажлислар залида ёшлар билан учрашув ўтказди. Йиғилишни видеоселектор орқали Қарши Давлат университети, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти, Тошкент молия институти ва Самарқанд давлат университетлари талабалари ҳам кузатиб борди.

-  2020 йил Қашқадарё ёшлари ҳаётида туб бурилиш ясайдиган йил бўлишида астойдил ҳаракат килиш асосий вазифамиздир. Бугунги учрашувимиз эса ана шу йўлдаги амалий саъй-ҳаракатларимиздан бири бўлиб хизмат қилади деган умиддаман, - деди вилоят раҳбари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташрифлари давомида вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш юзасидан қатор йўналишлар бўйича берилган топшириқларининг амалда бажарилган ишлар таҳлил қилинди ҳамда 2020 йилдаги устувор йўналишлар бўйича муҳим вазифалар айтиб ўтилди.

- Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ЯҲМдаги улуши 69,7 фоизга етказилади.

- Туманларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш орқали 4 045 гектар интенсив боғлар, 8 377 гектар узумзор ва 2 000 гектар ёнғоқзорлар барпо этилиб, 2607 гектар экспертбоп сабзавот ва полиз экинлари экилади.

- Қишлоқ хўжалигида жами 654,4 тонна мева-сабзавот ва полиз етиштирилади.

- Мева-сабзавотларни қайта ишлаш йўналишида 3 та янги корхоналари ишга тушурилади, 2 та корхоналар модернизация қилинади ва 2 та замонавий логистика марказлари қурилади.

- Энг замонавий технологияларни жалб этган ҳолда 17 та инвестицион лойиҳалар амалга оширилади.

- 23 та мактаблар, 16 та соғлиқни сақлаш масканлари, 4 та болалар спорти иншоотлари, 36 та мактабгача таълим муассасалари янгидан қурилади, Қарши мухандислик иқтисодиёт институти реконструкция қилинади.

- 1097,0 км узунликдаги электр тармоқлари ва 305 дона трансформатор пунктларида янги қуриш ва реконструкция ишлари, 68,4 км газ қувурларини янгидан тортиш, 3,2 км газ қувурлари капитал таъмирлаш ва 1,6 км реконструксия қилиш, 5 та газ тақсимлаш пунктларини мукаммал таъмирлаш, 94 800 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари, 18 та аҳоли пунктларида 92,5 млрд.сўм маблағлар эвазига 161,8 км ичимлик суви ва канализация тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилади.

- Аҳолини уй-жойга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 1700 та уй-жойлар қурилади.

- Қишлоқ хўжалигининг барча соҳалари бўйича жами қиймати 1 трлн 117 млрд.сўмлик 367 та лойиҳа амалга оширилади.

- Совуткич сиғим ташкил қилиш учун жами қиймати 47,3 млрд. сўмлик 14  та лойиҳалар амалга оширилади.

- 138,1 минг гектар ер майдонида  9 та пахта кластерлари томонидан етиштирилган пахта ҳосили 86,4 фоизи қайта ишланади.

- Модомики, белгилаб берилган топшириқларни ижро этиш учун бизга замонавий фикрлайдиган, чет тилларини пухта ўзлаштирган ёш малакали мутахассислар зарур. Шу куни вилоятдаги энг йирик объектларга, қўшма корхоналарга, завод , соғлиқни сақлаш  ва таълим муассасаларига экскурсия қилиб, яратилган шарт-шароитлар, иш жараёнларини ўз кўзларинг билан кўриб келганларинг бежиз эмас.

Вилоят раҳбари ёшлар билан самимий суҳбат қурган учрашувда истиқболли авлод ўзларини қизиқтирган савол ва фикр-мулоҳазалари юзасидан сўзга чиқишди. Мақсадлари аниқ 100 нафарга яқин олий таълим даргоҳлари битирувчи курс талабаларига ишга жойлашуви тўғрисидаги сертификатлар топширилди. 

Йиғилиш “Ватан ҳимоячилари куни” арафасида ўтказилаётганлиги муносабати билан иштирокчиларни қутлаган вилоят ҳокими, ватанпарварлик фақат ҳарбий хизматда ёки жанг майдонида эмас, балки, мана шу заминда яшаб турган ҳар бир инсон ўз уйи, маҳалласини асраши, ўзининг бор қобилиятини, илму ҳунарини она юртининг равнақи йўлида сарфлаши ҳам ватанпарварлик намойиши эканлигини тарғиб қилди. Ўз ватанларини дунёга машҳури замон қилган юксак илмли Абул-Муин-НАСАФИЙ, Абду-л-Ҳамид КЕШИЙ, Абу-л-Баракот НАСАФИЙ,  Аҳмад ФАРҒОНИЙ, Муҳаммад ХОРАЗМИЙ, Имом БУХОРИЙ, Имом ТЕРМИЗИЙ, Абулайс САМАРҚАНДИЙ, Бурҳониддин МАРҒИНОНИЙларнинг садоқати, юртига муҳаббатини ифода этишда кўрсатган улкан меросларини хотирлади.

 

13-01-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея