Ютуқ бўлса - "мен қилдим", муаммо юзага келганда эса "менга алоқаси йўқ" шаклида ишлашнинг оқибатлари қандай бўлди?

Ютуқ бўлса -

Қарши давлат университетида "Оила ва маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этишда жамоат ва давлат ташкилотлари ҳамкорлиги" мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.

Видеоселектор тарзида ўтган ўқув-семинарда вилоят ҳокимлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, хотин-қизлар қўмитаси, "Нуроний" жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари, Ёшлар иттифоқи, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят кенгашлари, туман (шаҳар) бўлимлари масъул ходимлари иштирок этди.

Қайд этилишича, вилоятимизда жорий йилнинг ўтган ойлари давомида оила-турмуш муносабатлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар содир этгани учун 402 нафар шахс профилактик ҳисобга олинган. Ноқобил оилалар, яъни фарзанд тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи ота-оналар сони 205 нафарни ташкил этган.  770 дан зиёд ажрим қайд этилган.

- Жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти сустлиги зиён келтирса келтирдики, манфаат бермади, - дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Қурбон Сариқов. - Оддийгина мисол. Шу пайтгача агар ютуқларга эришсак, "Буни мен қилдим!", деб жар солиш ушбу ташкилотларнинг барчасида учрар ва бу бошқа ҳамкорларнинг хизматига соя соларди. Ёки аксинча бирор камчиликка учрасак, "Бу жараёнга менинг алоқам йўқ", деб ўзимизни ортга тортишимиз эса жамоат ташкилотларининг асосий камчиликларидан биттаси эди. Бугун бу каби камчиликларни бартараф этиш учун ўзаро ҳамкорликни кучайтиришни даврнинг ўзи тақозо қилмоқда. Энг асосийси, ҳамкорликни кучайтириб, ютуқларни ҳам бирга баҳам кўриш, мағлубиятни ҳам бирга таҳлил қилиш зарур.

Шунингдек, ўқув-семинарда бугун тўй-ҳашам, маросимларимизда беъмани орзу-ҳаваслар, урф-одатларга ҳурматсизлик, ортиқча расм-русумлар, дабдабабозлик, бегона удумларга кўр-кўрона эргашилаётгани бўйича ҳам танқидий фикрлар билдирилди.

Ш.БОЗОРОВА.

 

  • Телефон: (71) 200-55-05, (75) 221-07-60

  • Почта индекси: 180100

  • Факс: (75) 221-13-40

  • Электрон почта: info@qashqadaryo.uz

  • Манзил: Қашқадарё вилояти,
    Қарши шаҳри, Мустақиллик майдони,1

  • Яқин жамоат транспорт тўхташ жойлари Миллий банк ва Мустақиллик майдони бекати автомашрут: 1,4,5,7,10,18,20,22,23,27,37,44,462,11,21,37,33