Қашқадарё вилояти прокуратурасининг ташаббуси билан Қарши шаҳридаги “Ўзбекнефтгаз” Акциядорлик жамиятида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши экани таъкидланди.

Меҳнат ярмаркасида 7 та тумандан 150 та корхона, ташкилот ва муассасалар 2 мингга яқин бўш иш ўринлари билан қатнашди. Шунингдек, ярмаркада вилоят Марказий банки ва банк филиаллари вакиллари томонидан ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини амалга ошириш бўйича зарур маслаҳатлар берилди. Вилоят Давлат солиқ бошқармаси ходимлари эса тадбиркорлик борасидаги солиқ имтиёзлари бўйича маълумот бериб ўтишди. Меҳнат ярмаркасида 128 нафар ёшга ишга йўлланма берилди, 26 иштирокчи маҳоратини ошириш учун касбга ўқитиш курсларига жалб қилинди.

Ярмаркада вилоят сектор раҳбарлари иштирок этди. Сектор раҳбарлари ёшлар билан учрашиб, ишга қабул қилиниш йўлланмаларни топширди. Уларни муқим даромад манбаига эга бўлганликлари билан самимий табриклади.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

05-03-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея