Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйида Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига китоблар ва эсдалик совғалари топширилди. Ҳарбийлар томонидан ижро этилган ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлар ва кўргазмали чиқишлар ёшлар қалбида катта таассурот уйғотди.

10-01-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея