Жорий йилнинг май ойида Китоб туманидаги тоғли "Макрид" кенгликлари ҳудудидаги 62 гектар ер майдонида Хитойнинг йирик корпорацияларидан бири томонидан тўғридан-тўғри инвестиция киритилиши ҳисобидан "Qarshi Conch sement" хорижий корхонасини ишга туширгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугунги кунда мазкур корхонада асосий маҳсулот ишлаб чиқариш ва заводнинг кейинги босқичини ишга тушуриш бўйича ишлар давом эттирилиб, 400 нафар ходимлар меҳнат қилмоқда. Шундан, 250 нафарини маҳаллий аҳоли ташкил этади.

Куни кеча вилоят ҳокими Муротжон Азимов хитойлик ҳамкор билан учрашиб, унда ишончли ва истиқболли ҳамкорлик учун компания раҳбари Зоу Де Гангга ташаккур билдирди ва Китобдаги “Qarshi Conch sement” лойиҳаси ҳар иккти томон учун манфаатли бўлганини таъкидлади. Шунингдек, Хитой компанияси раҳбарини фахрий ёрлиқ билан тақдирлади.

Маълумот учун, ҳозирда Қашқадарё вилоятида 36 та Хитой сармояси иштирокида қўшма корхоналар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 117 млн. долларни ташкил этиб, Хитойга маҳсулотлар экспорти ҳажми 10 млн. долларга ўсишга эришилди.

20-12-2022 |

Янгиликлар









Фото галерея