Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишиб, кўргазма доирасида бир гуруҳ ўқитувчилар билан учрашди.

Ушбу учрашувда воҳамиздан 2 нафар ўқитувчи Бобир Тошпўлатов ва Нилуфар Санаевалар ҳам иштирок этишди. Бугун вилоят ҳокими Муротжон Азимов учрашувдан олган таассуротлари ва мактаб таълими сифатини ошириш бўйича фикр алмашиш мақсадида ўқитувчилар билан суҳбат қилди.

Унда учрашувдаги ҳаяжонлари ҳали ҳам борлигини билдирган ўқитувчилар соҳа ривожи йўлида ўз таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Шунингдек, ҳоким билан мулоқотда 2021 йил Республика бўйича TOP-100 "Энг яхши Информатика ва АКТ фанлари ўқитувчиси" танловида ғолиб бўлган Улуғбек Маматқулов ҳам иштирок этиб, таълимга қаратилаётган эътибордан Президентимизга миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг ўқитувчиларга Президентимиз номларидан эсталик совғалари топширилди.

31-12-2022 |

Янгиликлар









Фото галерея