Давлат хизматчилари саломатлиги - самарали фаолияти учун асосдир. Шу мақсадда, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокимлиги жамоаси ҳам тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга саломатлиги тўғрисидаги хулосалар, баъзи ҳолатларда эса чуқурлаштирилган кўрик учун йўлланмалар берилмоқда.

Муҳими, давлат хизматида ишлаётган ва кўп ҳолларда ўз саломатлиги учун вақт топа олмаётган хизматчилар ушбу имкониятдан мамнун бўлишди.

Бу каби тиббий кўриклари вилоятимизнинг барча туман ва шаҳар ҳокимликларида ҳам режа асосида 20 февралга қадар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

07-02-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея