Қарши шаҳрининг Шайхали маҳалласи Қайнарбулоқ кўчасида ана шундай ноёб қобилият эгаси бўлган қизалоқ истиқомат қилмоқда. Унинг исм-фамилияси – Севинч Нарзиева.

Севинчнинг ҳаёти аввалбошданоқ синовлар билан бошланди. Ўз тенгдошлари турли ўйинлар ўйнаётган, рақсга тушаётган бир пайтда унинг қўллари ҳаракатга келмасди. Аммо тиришқоқ, қатъиятли, қалби шижоатга тўла қизалоқ ўз мақсадлари йўлида олға интилишдан тўхтамади. Имконияти чекланганлиги ҳақида ўйлаб ҳам ўтирмай, мўйқаламни олиб, оёқлари ёрдамида расм чизишга ҳаракат қила бошлади. Йиллаб қилинган меҳнат, матонат, машқ ўз самарасини берди. У кўпчилик тўрт мучаси соғлар эплай олмайдиган ишни оёқлари ёрдамида аъло даражада бажаришни ўрганди. Бугун Қарши шаҳридаги 33-имконияти чекланган  болалар мактабининг 9-синфида таҳсил олаётган Севинч Нарзиеванинг оёқлари ёрдамида чизган расмлари ҳар қандай кишининг кўзини қувнатади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Фахриддин Жумаев Севинч Нарзиева истиқомат қилаётган хонадонда бўлиб, у чизган расмларни томоша қилди. Бу суратлар Севинчнинг том маънодаги истеъдоди, маҳорати, қолаверса, ирода ва матонати намунаси эканлигини таъкидлади.

Севинч Нарзиевага вилоят Халқ қабулхонаси номидан эсталик совғалари топширилди.

 

Насиба Ибрагимова, "Юрт таровати" газетаси бош муҳаррири

Фото галерея