Ҳозиги кунда хорижга чиқиш паспортини олиш учун мурожаатларнинг кўпайиб бораётганлигини инобатга олиб, шунингдек, аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида туманларда ҳам маълумотларни йиғиш пунктлари иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси масъуллари хабар берди.

Хабарда айтилишича, бунгача хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун Қашқадарё вилояти ИИБ М ва ФРБ ва Шаҳрисабз шаҳар, Қарши тумани Ички ишлар бўлимлари Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари маълумотларни йиғиш пункти  фаолият юритаётган эди. 

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазирлигининг ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг Чироқчи, Нишон, Ғузор ва Яккабоғ туманлари ҳам маълумотларни йиғиш пунктлари ташкил этилди. Ушбу маълумотларни йиғиш пунктларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказидан берилган техник қурилмалар ўрнатилиб, хорижга чиқиш паспорти олиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатиш йўлга қўйилди. 

Бугунги кунга келиб хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш учун ташкил этилган маълумотларни йиғиш пунктлари қуйидаги тарзда тақсимланиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда:

Қашқадарё вилояти ИИБ МваФРБда - Косон, Муборак, туманлари ва Қарши шаҳар аҳолиси.

Қарши тумани ИИБ М ва ФРБда - Касби ва Қарши тумани аҳолиси.

Нишон тумани ИИБ М ва ФРБда - Нишон, Миришкор туманлари аҳолиси.

Ғузор тумани ИИБ туман ИИБ  М ва ФРБда - Ғузор ва Деҳқонобод тумани аҳолиси.

Яккабоғ тумани ИИБ М ва ФРБда - Яккабоғ тумани аҳолиси.

Шаҳрисабз шаҳар ИИБ М ва ФРБда – Шахрисабз шаҳри, Китоб ва Шаҳрисабз туманлари аҳолиси.

Чироқчи тумани ИИО ФМБ М ва ФРБда - Чироқчи ва Қамаши туманлари аҳолиси. 

Шунингдек, жорий йил якунига қадар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида хорижга чиқиш паспортини олиш учун маълумотларни йиғиш пунктлари очилиши режалаштирилган.

Фаолият юритаётган маълумотларини йиғиш пунктларида хорижга чиқувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, уларга тенглаштирилган фуқаролар, ҳомиладор аёллар, ёш болалар ва ногиронларга навбатсиз хизмат кўрсатиш тизими жорий этилган.

Яна бир қўлайлик - якшанба кунлари жадвал асосида навбатчилик ташкил қилинган ҳолда фуқароларни қабул қилиш ва тайёр паспортларни эгаларига тарқатиш амалиёти йўлга қўйилган.

 

Қашқадарё вилояти ИИБ Миграция ва Фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси.

14-10-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея