Сув тежовчи технологияларни жорий этишда қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўмак бериш, бу технологияларни ишлаб чиқариш ва қуришда қурувчи-пудрат ҳамда ишлаб чиқарувчи корхоналарга амалий ёрдам беришни ташкил қилиш орқали сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш мақсадида Қашқадарё вилояти ҳокимининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

Вилоятда сув хўжалиги ташкилотларининг ходимларидан иборат сувни тежайдиган технологияларни қуриш ва ундан фойдаланишга кўмак кўрсатувчи маслаҳат ва сервис хизмати гуруҳлари ташкил этилди. Маслаҳат ва сервис хизмати гуруҳларининг асосий вазифалари этиб:

  • Суғоришда сувни тежайдиган технологиялардан фойдаланишни тарғибот қилиш, бу борада қишлоқ хўжалиги корхоналари, сувни тежайдиган технологияларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчилар, қурувчи-пудрат корхоналарига маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатиш;
  • сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни жадаллаштириш мақсадида ушбу технологиялар жорий этиладиган майдонларни етарли миқдорда сув билан таъминлаш, сув ҳовузларини ковлаб беришда қурувчи-пудрат корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотларига амалий ёрдам кўрсатиш;
  • ҳар бир туманда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш бўйича прогноз кўрсаткичларини амалга ошириш юзасидан фермер хўжаликлари ва кластер ташкилотлари кесимида манзилли рўйхатларини шакллантириш, туман ишчи гуруҳига берилган аризаларни таҳлил қилиш ҳамда қурувчи-пудрат корхоналар билан шартномалар расмийлаштириш бўйича ёрдам кўрсатиш белгиланди.

Вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги бошқармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман ҳокимликлари билан биргаликда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, ушбу технологиялар натижаларини тарғиб қилиш юзасидан кўргазмали семинарлар сув тежовчи технолиялар жорий қилинадиган майдонлар ва харид қилинадиган лазерли ер текислагичлар билан текислаш прогноз кўрсаткичларини ижросини таъминлаш чораларини кўради.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

04-01-2021 |

Янгиликлар









Фото галерея