Мамлакатимизда пандемия бошлангандан буён коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, ҳар бир фуқарони соғлиги учун курашиш масаласи муҳтарам Президентимизнинг шахсий назоратида бўлганлигидан барчамиз яхши хабардормиз.

Республика махсус комиссияси томонидан касалга чалинганлар, карантинга олинганлар, уларга хизмат кўрсатаётган шифокорлар учун барча шароитлар яратиб берилди.

Дастлаб қатъий карантин карантин чоралари жорий қилинди, кейинчалик босқичма-босқич чекловлар ва карантин талаблари юмшатилиб, тадбиркорлик субъектларига, умумий овқатланиш, транспорт каби соҳалари фаолиятига рухсат берилди. 

Ўтган даврда вилоятда жами 376 нафар фуқароларимиз коронавирусга чалинган бўлса, ҳозиргача 191 нафари (51 %) тузалиб чиқди, 185 нафари даволанмоқда, жами 2793 нафар фуқаро 10-14 кунлик карантинга олинди.

Бунинг учун бизга яқиндан ёрдам бериб, кечани-кеча, кундузни кундуз демай, фидоийлик билан хизмат қилган ҳарбийларимизга, ички ишлар, миллий гвардия, давлат хавфсизлик хизмати, прокуратура, ФВБ ходимларига, айниқса ўз касбига содиқ шифокорларимизга миннатдорчилик билдирамиз.  

Ўтган даврдаги даволаш ишларига жами 5280 нафар тиббиёт ходимлари,шундан 876 нафар врачлар, 85 нафари эпидемиологлар, 4210 нафари ҳамширалар ва 109 нафар кичик тиббиёт ходимлари жалб қилинди.

АЗИЗ ВОҲАДОШЛАР!

Хабарингиз бор жорий йил 2 июнига қадар вилоятимиз коронавирусдан ҳоли “яшил” ҳудуд тоифасига киритилган эди. Лекин 4 июндан бошлаб, дастлаб чет элдан ташриф буюрганларда кейинчалик маҳаллий аҳолида касаллик юқтирганлар аниқлана бошланди.  

Лекин охирги ҳафтада вазият ўта ташвишли тус олди. Ҳаммамизни қаттиқ ташвишга солиши лозим бўлган ҳолат шуки, 8 июлькуни 161 нафар касал аниқланган. Касалланганларнинг 127 нафари “Интер инжиниринг” компанияси ходимлари бўлса 34 нафари маҳаллий аҳоли орасида қайд этилган. 

Ўринли савол туғилади, хўш нега бирдан бундай кескин усиш юзага келди.

Жавоби аниқ – фуқаролар ўртасида санитария қоидаларига ва Карантин талабларига риоя этилмаяпти, юмшатиш чораларини тўғри тушунмасдан, ўз саломатлигига бефарқлик оддий ҳаёт тарзига айланиб қолди.

Ўтказилган рейд натижаларига кўра ўтган давр ичида        3309 нафар масъул шахслар ва фуқароларга маъмурий жазо қўлланилган. Шундан, 3098 нафари тиббий ниқоб тақмаганлиги учун, 50 нафари ташкилот ва муассаларда карантин талабларини қўпол равишда бузганлиги учун, 71 та ҳолатда умумий овқатланиш корхоналарида, 90 та ҳолатда озиқ-овқат савдоси билан шуғуланувчи савдо нуқталари эгаларига жазо чоралари қўлланилган.   

Шу ўринда яна бир бир мисол ўзи шифокор фуқаромиз карантин талабларига риоя этмаган ҳолда 24 июнь куни қариндошиникида оилавий тадбирда ва депутатлар билан учрашувда иштирок этиб, ҳамкасбларидан 30 нафарига вирус юқтиришга сабаб бўлди. 

Энг ачинарлиси,30 июнь куни Ғузор туманида яшовчи битта фуқаромизда ўлим қайд этилди. Бу ҳолатни ҳам таҳлил қиладиган бўлсак оддийгина карантин талабларига риоя этмаслик оқибати ётибди. 

Энди карантин чекловлари ва талабларини кучайтирамиз Эртага 10 июлдан 1 августга қадар қуйидаги чекловларни жорий этилади:

Биринчидан, автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаймиз.

Хўш нега ушбу чеклаш жорий этилмоқда? Кейинги пайтларда карантин қоидаларига зид равишда битта машинада 5 киши, ниқобсиз ҳаракатланиши тҳоллари кўпайди. Қарши шаҳрида тунги вақтларда ким узарга “пойга” қилаётганлар пайдо бўлди. Автобусларда йўловчи ташиш қоидалари мутлақо бажарилмади. Такси ҳайдовчилари билан алоҳида гаплашгандек, уларга қатор талаблар қўйилганди. Маълум бир муддатдан кейин яна уша аҳвол. 

Шунинг учун эртадан қуйидаги тартиб йўлга қўйилади:  

- вилоят бўйича жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилади (автобус ва дамаслар); 

- автотранспорт воситаларида махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишга фақатгина куннинг муайян вақтида эрталаб 07.00 дан – 10.00 гача ва кеч соат 17.00 дан – 20.00 гача тегишли ҳудуд доирасида рухсат берилади.

- Мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланишга фақатгина тиббий ниқоб таққан ҳолда ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун рухсат этилади. Сайр қилишга эмас!

- Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар фаолиятига махсус талаблар асосида фақатгина автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланишга рухсат берилади. Бунда фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтказилиши керак;

Шу ўринда айтиб ўтмоқчиманки, агар ушбу талабларга риоя этилмаса умуман йўналишсиз таксилар ҳаракатини тўхтатишга мажбур бўламиз! 

- Фуқароларга кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларида ҳаракатланишга рухсат берилади.

Шаҳар, туман ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш тизимидаги ташкилотлар раҳбарларига:

- 2 кун муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (мева-сабзавот, гўшт, сут, ун ва нон маҳсулотлари каби)ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берадиган транспорт воситалари, қурилиш объектлари ҳамда саноат корхоналарининг юк автомобиллари ва махсус техникалари рўйхатини вилоят комиссиясига киритиш топширилади. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вилоят махсус комиссиясига ушбу масалани мувофиқлаштириш учун алоҳида мутахассис ажратсин. 

- Илгари берилган махсус рухсатнома (стикер)лар карантин чекловлари амал қилиш даврида қўлланилади.

Вилоят ИИБ ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазкур йўналишда карантин талабларини бузган шахсларга маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтиради.  

Иккинчидан, давлат органлар ва ташкилотларнинг ишчи ходимларини асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқариш, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилади.

Туманлардан қатнаб ишлайдиган ходимлар онлайн иш режимида ўтиши, биринчи навбатда 60 ёшдан ошган ишчи-ходимларга таътилга чиқариш тавсия этилади.  

Нега ушбу чекловлар жорий этилмоқда?

Кейинги 15 кун ичида бир қатор корхона ва ташкилотларда, айниқса йирик саноат ишлаб чиқариш корхоналарида ходимлар орасида вирус юқтириш хавфи ортди. Айрим йирик саноат ташкилотларида ходимлари орасида коронавирус юқтирган фуқаролар аниқланди.  

Учинчидан, давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиши таъқиқланади. 

Зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимидан ўтказилади. Фуқароларни қабул қилиш ҳам бино ичида эмас балки авваломбор телефон орқали оғзаки, интернет орқали онлайн, қолаверса очиқ ҳавода ижтимоий масофани сақлаган ҳолда, фуқаро ва ходим ўртасида пленка билан тўсилган ҳолда қабул қилиш тавсия этилади. 

Тўртинчидан, томоша, маданий-кўнгилочар, оилавий, тўй ҳамда бошқа маросимлар, оммавий тадбирлар ўтказишни тақиқланади.

Сабаби мониторинг натижаларида қишлоқ ва маҳаллаларда амалда тўйларда қатнашганлар 30 нафар ўрнига 60-70 ҳатто 100 нафаргача, ёки меҳмонларни куннинг маълум қисмида соатларга тақсимлаб айтиш ҳолати ҳам кузатилмоқда. Аммо тўй эгаси, ошпазлар ва бошқа хизмат қилувчилар уша-уша одамлар. Занжир усулида бир-бирига юқтириш эҳтимоли ортса ортадики, камаймайди.   

Бешинчидан, парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар фаолиятини, велосипедларни прокатга бериш хизматлари тўхтатилади.

Чунки, энг катта хавф, энг инфекция кўп тўпланадиган жой айнан ўйин аттракционлари. Чунки бирор бир аттракцион эгаси ҳар бир фуқаролдан кейин қурилмани дезинфекция қилмайди. 

Олтинчидан, буюм бозорлари, буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар, мол бозорлари, парранда бозорчалари, атрофи ўралмаган кунлик бозорлар фаолиятини қатъий тўхтатилади. 

Деҳқон бозорлари шанба ва якшанба кунлари дезинфекцияга ёпилади. 

Сабаби бозорларда сотувчилар ва харидорлар ўртасида шаффаф пленка бўлиши, махсулотларни пленка осида сақлашниши, харидорлар қўли билан ушламаслиги, сотувчилар махсус қулқопдан фойдаланиши, бозорлардаги расталарни босим остида сув билан ювиб дезинфекция қилиш карантин талаблари риоя этиш бўйича алоҳида кўрсатмалар берилганиги қарамасдан бу талаблар бажарилмади. 

Еттинчидан, спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейинлар фаолияти тўхтатилади. 

Ташкилий-хуқуқий ва мукчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар фаолияти ҳам тўхтатилади.

Саккизинчидан, умумий овқатланиш обеъктлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятини тўхтатилади. Етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно.

Шунингдек, йўл бўйида, кўчаларда, аҳоли гавжум жойларда  “Ўрик шарбати”, “Квасс”, “Морс” “Чалоп”, юриб музқаймоқ ва яхна ичимликлар, писта, тамаки маҳсулотлари (доналаб) ҳамда пишган озиқ-овқатларни сотиш қатъиян таъқиқланади 

Тўққизинчидан, санаторийлар, пансионатлар, болалар, оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари фаолиятини тўхтатилади. 

Ўнинчидан, 65 ёшдан ошган шахсларнинг уйдан чиқмасликлари тавсия қилинади, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб харакатланишига рухсат берилмайди.  

Вилоятда фаолият юритаётган саноат ва йирик қурилиш объектлари фаолиятини давом эттиришлари учун қуйидаги талаблар қўйилмоқда:

- тегишли объектлар ҳудудини тўлиқ карантинга олиш, фақат бир жойдан кириб-чиқишни йўлга қўйиш; 

- объектлар ҳудудида санитария ва гегиена қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш;

- санитария-эпидемиологик осайишталик марказлари билан биргаликда тегишли объектларга санитария-гигиена тадбирларини амалга ошириб бориш;

- объектларга кириб-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар, дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ишчилар ҳароратини дафтарда қайд этиб бориш;

- ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритилишини таъминлаш.

Республика махсус комиссияси қарорига асосан:

Коронавирус инфекциясини юктириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахсларни карантинда сақлашнинг қуйидагиларии назарда тутувчи тартиби жорий этилади:

инфекция юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар уй шароитида карантинда сақланади;

карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилади, ҳамда 10 кун муддатда инфекцияни аниқлаш бўйича тест натижалари манфий бўлган тақдирда карантиндан чиқарилади;

тест натижалари мусбат бўлган тақдирда, беморда коронавирус инфекциясининг клиник белгилари кузатилса, тегишли шифохонага жойлаштирилади, 

касаллик аломатларсиз ўтаётган бўлса, уй шароитида даволанишга рухсат берилади. 

фуқарони уй шароитида даволашнинг имкони бўлмаса, белгиланган тартибда тиббиёт муассасасида даволашга ўтказилади. 

Қадрли воҳадошлар, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча раҳбарларга, тиббиёт, маҳалла раисларига, нуронийларимизга сектор раҳбарларига ва вилоят аҳолисига мурожаат қилмоқчимиз 

Ҳокимлар ва сектор раҳбарлари – ўз ҳудудингизда карантин талабларига тўла риоя этилишини таъминланг. Ушбу соҳада туман миқёсидаги бирор бир ҳолатга бефарқ қараманг. Айниқса бозорлар, қурилиш объектлари, аҳоли кўп тўпланиши ва мурожаат қилиши мумкин бўлган объектларни алоҳида назоратга олинг. Ташкилот ва корхоаналарда фаолият юритаётган барча ходимларни вирусга текишириш тестдан ўтишини таъминланг. Республика ва вилоят махсус комиссиясининг ҳар бир кўрсатма ва топшириқлари ижросини изчиллик билан таъминланг. 

Барча бўғиндаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари – Пандемия эълон қилингандан бери жуда катта машаққат ва Ватанпарварлик билан карантин талабларини бажарилишида жонбозлик кўрсатдингиз. Вилоятни “яшил” ҳудуд тоифасида ушлаб турилгани ҳам бевосита Сизларнинг машаққатли меҳнатингиздир. 

Эртадан бошлаб янги куч ва ғайрат билан ушбу талаблар бажарилишини таъминлашга, кўчаларда аҳолига овоз кучайтириш ускуналари орқали кенг тарғибот олиб боришга, биринчи навбатда тартиб ва интизомни маҳкам ушлашга сидқидилдан киришинг. 

Маҳалла раислари – қадрли оқсоқоллар!

Ўз маҳаллангизда карантин талаблари бажарилишига бепарво бўлманг. Аҳоли, халқ аввало Сизни эшитади ва Сиздан ўрнак олади. маҳаллангизга бегоналар киришига йўл қўйманг, хориждан ёки бошқа ҳудудлардан қайтганлар тўғрисида зудлик билан ҳудудий комиссияларга хабар беринг. Бу билан аввало ўзингиз маҳалладошларингиз ва яқинларингиз ҳаётини сақлаб қолган бўласиз. бирор бир фуқарони маҳаллада кўчаларда уй бекасими, вояга етмаган ёш болами ниқобсиз юришига йўл қўйманг. 

Азиз шифокорлар – Сиз пандемия даври бошлангандан буён юксак маънавий жасорат кўрсатиб келмоқдасиз. Бугун Сизларга шундай мурожаат қилмоқчимизки вазият кўпроқ Сизларга боғлиқ. Кенг аҳоли оммасига коронавирус инфекциясини юқтирмаслик ва ундан сақланиб юриш бўйича тушунтириш ишларини олиб боринг. Бирор беморга бефарқ бўлманг. Сиздан нажот кутиб келганларни умидсиз қилманг ва ёрдамингизни аяманг. Вирусга шубҳа қиладиган аломатлари мавжуд бирор бир беморни ўз ҳолингизча уйда даволаманг. Ва албатта ўзингизни асранг.

Фахрий нуронийларимиз, ёши 65 дан ўтган оталар ва онахонлар – Босиб ўтган ибратли умр йўлингиз, қийинчиликларга бардош бериб, орттирган бой ҳаётий тажрибангизни амалда қўллаш вақти келди десак хато бўлмайди менимча. Фарзандларингизга, набираларингизга, қўйинки, маҳаллангиз ва қишлоғингиздаги барча-барчага аввало шахсий ўрнак кўрсатинг, уйда қолинг. Бу синовли даврлардан ўтиб олиш учун ёш авлодга насиҳат қилинг. Набиралирингизни китоб мутолаа қилишга ва уйда фойдали мехнат билан банд бўлишига бошчилик қилинг. Меҳнат инсонни улуғлашини, Сабрнинг таги олтин эканлигини, Ойнинг 15 қоронғу бўлса 15 ёруғ бўлишини, Қийинчилик ва синовлар инсонни тоблашини ҳар куни, ҳар соат фарзандларингиз ва набираларингизга уқтиринг.  

Азиз ватандошлар, Муҳтарам Юртбошимиз айтганларидек, бу хавфни “Темир интизом – юксак тафаккур” билан енгамиз. Бу синовлардан албатта кучли ва бақувват бўлиб чиқамиз.

Фото галерея