Ҳурматли Қашқадарё аҳли!

Сизларни улуғ ва қутлуғ айём Қурбон ҳайити билан муборакбод этиш шарофатига муяссар бўлганимдан бениҳоя мамнунман. Оилавий хотиржамлик, тинчлик, омонлик ва саломатлик доимо ҳамроҳ бўлсин.

Бу йилги Қурбон ҳайити ҳар йилгидан ажойиб ва қувончли ўтаётганига барчамиз гувоҳ бўлмоқдамиз.

Хусусан, бугун Юртбошимизни вилоятимизнинг 20 000 та эҳтиёжманд оилаларига 1 миллион сўмдан, жами 20 миллиардлик совғаси ҳамда вилоятдаги саховатпеша тадбиркорлар ҳисобидан 750 та оилага чорва моллари, парранда ва қуён ажратилгани кўплаб оилаларга янада қувонч олиб кирди.

Жонажон Ўзбекистонимизда тинчлик, ўзаро ҳамжиҳатлик, фаровонлик ва бағрикенглик ҳукмрон бўлсин.

Юртимиздан тинчлик-осойишталик, файзу барака ва болажонларни ширин кулгуси аримасин.

З.Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими.

Фото галерея