Ушбу конференцияни ўтказишдан асосий мақсад, “Бир макон – бир йўл” лойиҳаси доирасида Буюк Ипак Йўли ёқасида жойлашган тарихий шаҳарлар ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ушбу шаҳарлар орасида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишдан иборатдир.

Шунингдек, ушбу конференциянинг Буюк Ипак Йўли ёқасида жойлашган тарихий шаҳарлар орасидаги ижтимоий-иқтисодий, маданий, таълим ва туризм, савдо, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида биргаликда фаолият олиб бориш имкониятларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Жорий йилнинг 9-10 декабрь кунлари Хитойнинг  Чжанцяцзе шаҳрида бўлиб ўтаётган “Буюк ипак йўли ёқасида жойлашган шаҳарларни биргаликда ривожлантириш” мавзусидаги халқаро конференцияда Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари  Ойбек Шагазатов  қатнашмоқда.

Конференцияга тайёргарлик доирасида О.Шагазатов Хитой Халқ Республикаси Сиёсий кенгашининг Ижтимоий ва Хуқуқий Ишлар Комитети раиси ўринбосари жаноб Чен Зимин билан учрашди. Ушбу учрашувда томонлар келажакда Хитой билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятига замонавий технологияларни олиб кириш, Хитой инвестициялари иштирокида вилоятда қўшма лойиҳалар барпо қилиш бўйича музокаралар олиб боришди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси томонидан ташкил қилинган Хитойда таълим олаётган талабалар билан ҳам учрашди.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

09-12-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея