Аввалроқ Қашқадарё вилоят ҳокимлиги маъмурий биноси учун қуёш фотоэлектрик панеллари олиб келингани ва тез орада уларни ўрнатилиши ҳақида маълум қилинган эди.

Бугунги кунга келиб мазкур панеллар тўлиқ қувватда ишга туширилди ва ҳокимлик биноси учун электр энергияси етказиб бермоқда. Яна бир жиҳати ҳозирги қиш фаслининг кундузги вақтларида бир кунда 280-300 kWt электр энергияи ишлаб чиқарилмоқда ва шундан ҳокимлик ўз эхтиёжи учун 80-100 kWtни сарф қилади. Қолгани эса, электр тармоқларига узатилиб, тунги пайт шу узатилган энергия яна ҳокимлик биносига тармоқ орқали қоплаб берилмоқда. Бу панеллар ёз ойлари ва бошқа қуёшли кунларда 2 карра кўпроқ самара беради.

23-12-2022 |

Янгиликлар









Фото галерея