Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев тадбиркор ва ишбилармонлар билан ишлаш ҳамда уларга зарур шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлари таҳсинга сазовор.

Аввал хабар берилганидек, вилоят ҳокими тадбиркорлар билан юзма-юз учрашув ўтказиб, уларнинг муаммоларига ечим топиш мақсадида эълон берилган эди. Илк учрашувдаёқ муаммоларга ечим топилди.

Ғузор туман ҳокимининг қарорига асосан, “Хўжагузар” МФЙда яшовчи фуқаро Холиқов Умидга “Болалар истироҳат боғи” қуриш учун ер ажратилган. Аммо, ушбу ер майдони “Шўртаннефтгаз” МЧЖ тасарруфидаги “Шўртан” футбол клуби билан низоли бўлганлиги сабабли тадбиркор томонидан қурилиш ишлари тўхтаб қолган эди.

Тадбиркорлар билан учрашувда вилоят ҳокими Ғузор тумани ҳокими С.Бабақулов, “Шўртаннефтгаз” МЧЖ раҳбари Ш.Жабборов ва тадбиркор Д.Холиқов билан алоҳида суҳбатлашиб, тадбиркорни қийнаб келаётган масалага ойдинлик киритилди. Муаммо шу жойнинг ўзида ҳал этилди.

Тадбиркорни айтишича, “Болалар истироҳат боғи” қурилиши учун умумий қиймати 2 миллиард сўм маблағ сарфланиши белгиланган. Тадбиркор томонидан 1 миллиард 200 миллион  сўм ҳамда 800 млн. банк кредити ҳисобидан қурилиши режалаштирилган истироҳат боғи 2020 йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

 

06-11-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея