Қашқадарёлик тадбиркор Нурбек Эргашев вилоятнинг Касби туманидаги энг чекка ҳудудлар - "Ғалаба", "Мирзо Улуғбек", "Талишбе" ва "Темур Малик" аҳолисига 4 та тез тиббий ёрдам автомобилларини совға қилди.

- Саховатли тадбиркоримиз Нурбек Эргашев президентимизнинг тадбиркорларга яратиб бераётган имкониятларини ҳис қилиб, давлатимиз раҳбарининг чақириқларига лаббай деб жавоб берди ва Касби тумани аҳолиси учун 4 та замонавий жиҳозланган махсус тез тиббий ёрдам автомобилларини совға қилди. Тадбиркор бу автомобилларни ўз ҳисобидан 1 миллиард 200 миллион сўмга харид қилиб, халққа жуда катта саховатпешалик қилди. Бугун шу автомобиллар туманнинг тўртта ҳудудидаги аҳволига беминнат хизмат кўрсатади. Бунинг учун тадбиркорга Қашқадарё халқи, вилоят ҳокимлиги ва жамоатчилик номидан миннатдорчилигимизни билдирамиз, - деди вилоят ҳокими Муротжон Азимов.

Тантанали тадбир якуни "Ҳосил байрами" ва Янги йил тантаналарига уланиб кетди. Кластер раҳбари ўзи билан ҳамкорликда ишловчи фермерларни бир пиёла чойга таклиф этиб, Янги йил байрами билан қутлаб, уларга совға-саломлар улашди. Элимиз севган санъаткорлар чиқишлари йиғилганларда юқори кайфиятни акс эттирди.

19-12-2022 |

Янгиликлар









Фото галерея