Мақолада “Қарши тумани ҳокими Мақсуда Мустафоева туманнинг ғалла режасини бажариш учун чорвачилик фермер хўжалиги томонидан озуқа мақсадида етиштирилган ғаллани ҳам тортиб олмоқда”, бу ҳақда «Daryo.uz» га шикоят қилган фермер Рустам Бозоровнинг айтишича, ҳоким ушбу мақсадига етишиш учун ИИБ кучидан фойдаланмоқда дея эътироф этилган.

Қарши тумани ҳокимлиги томонидан 31.12.2004 йилда “Исмоил Бозоров” масъулияти чекланган жамиятига 845 гектар ер майдонига қишлоқ хўжалигига фойдаланиш мақсадида ерга эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат акти берилган.

Қарши тумани ҳокимлиги ҳузуридаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси” томонидан Исмоил Бозоров”  МЧЖга  2015 йил 16 ноябрда 27-сонли юридик шахсни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома берилган.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат Қўмитасининг “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонасининг 2010 йилдаги ер майдонларини контурлар бўйича ҳисоблаш қайдномасида  (№2330) МЧЖ ҳудудида жами ерлар 829 гектар, шундан 666,4 гектар суғориладиган экин ерлар, 10,2 гектар боғлар, 3,5 гектар узумзор, 1 гектар терак, 22,3 гектар яйлов, 26,1 гектар томорқа ерлар ва  99,5 гектар ариқлар, каналлар, зовурлар, йўллар ўрнидан иборат ер майдонлари мавжудлиги аниқланган.

 МЧЖ ҳудудида 2020 йил ҳосили учун:

200 гектар майдонга пахта етиштириш бўйича контрактация шартномаси тузилган бўлиб, амалда 220,8 гектар (20,8 гектар ортиқча) майдонга пахта, 127,4  гектар ғалла, 35,9  гектар макка, 248,7 гектар беда, 32,0 гектар полиз ва кунгабоқар экилган.

МЧЖнинг жами қорамоллари сони 266 тани ташкил этиб, бунга 160 гектар ер майдони керак бўлади, ёки шартли мол бош сонига солиштирилганда 506,4 гектар ер майдони кўплиги аниқланган.

Ҳозирги кундаги Пандемия шароитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда аҳолини иш билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлари давом этаётган бундай вазиятда МЧЖнинг ҳисобида 829 гектар ер майдони бўла туриб, ердан самарасиз фойдаланиб келмоқда.

Жумладан:

Қарши туманидаги “И.Бозоров” номли МЧЖга ажратилган  қишлоқ хўжалик ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш ҳолатини мониторингдан ўтказиш натижалари бўйича 2020 йил 2 июнь кунидаги вилоят ишчи гуруҳи маълумотномасига асосан МЧЖ ҳудудидаги  79,9 гектар пахта майдонини қалин бегона ўт босганлиги, чопиқ, яганалаш ишлари шу кунга қадар бажарилмаганлиги, культивация ва чуқур юмшатиш агротехник тадбирлари сифатсиз амалга оширилганлиги, озиқлантириш,  бегона ўтларга ҳамда зараркунандаларга қарши курашиш бўйича бирон бир чора тадбирлар амалга оширилмаганлиги сабабли ғўзанинг ривожланиш фазалари орқада қолган.

- МЧЖ пахта топшириш шартномавий режасини 2018 йилда 202 тонна (49 %), 2019 йилда 301 тонна (69 %) топшириб, белгиланган режани бажармаган.

- “Исмоил БозоровМЖЧ ва ООО “Торговый Дом Карши” ўртасида полиз маҳсулотларидан яъни, қовун 500 тонна ва тарвуз 100 тонна, жами 600 тонна маҳсулот етказиб бериш тўғрисида 2020 йил 3 апрель куни шартнома имзоланган бўлиб, туман қишлоқ хўжалик бўлими томонидан шартномани рўйхатга олиш китобига қайд этилмаганлиги аниқланди.

- МЧЖ ҳисобида жами 42 дона ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалик техникалари ва агрегатлар мавжуд бўлиб, шулардан, 10 донаси рўйхатдан ўтказилган, 4 дона трактор, 8 дона тиркама, 20 дона ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалик техникалари ва агрегатлари давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда “Исмоил БозоровМЖЧ билан “ҚашқадарёдонмаҳсулотлариАЖ ўртасида 2020 йил 25 июнь куни 35 гектар ерга 87.5 тонна ғалла ҳосили топшириш бўйича контракция шартномаси имзоланган, ваҳоланки МЧЖ томонидан жами 127,4 гектар ерга ғалла экилган бўлиб, МЧЖ ҳисобига 92,4 гектар, яъни 370 тонна ғалла ҳосили қолмоқда. 

Исмоил БозоровМЧЖ 2020 йил ғалла топшириш шартномавий режасини 2020 йил 2 июль кунидаги дон қабул қилиш ташкилоти берган маълумотга кўра 6 фоизга бажариб, белгиланган режага нисбатан 73 тонна ғалла топширмаганлиги аниқланди.

Ҳозирги кунда бутун дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб муаммо бўлиб турган бундай шароитда МЧЖ ўзига ажратилган, давлат томонидан берилган, юқори унумдорликка эга бўлган ердан хўжасизларча фойдаланиб келганини қандай тушуниш мумкин?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига амалий ташрифи давомида узоқ йиллар давомида фойдаланилмай келган, унумсиз тошлоқ ерларни қайта оборотга киргизиш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш лозимлигини қайд этиб ўтдилар, аммо “Исмоил БозоровМЧЖ ҳисобида бўлган 829 гектар унумли ер майдонидан 32 гектар сувли ер майдонларини Наманган вилоятидан келган бир гуруҳ фуқароларга оғзаки келишувга асосан бир неча йиллардан бери полиз маҳсулотлари ва кунгабоқар экинларини экиш учун ноқонуний берилган, қолган ерлар ҳам самарасиз фойланиб келинган.

О.Маматов
Қашқадарё вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси
бош юрисконсульти,

Д.Дўстмуродов
Бошқарма мутахассиси

Фото галерея