Шаҳрисабзга келган туристнинг икки нафар фарзанди йўқолиб қолганлиги ҳақидаги хабарга Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими Нурматов Баҳодир ўз муносабатини билдирди:

Бугун, 10- октябр куни Шаҳрисабз шаҳрига ташриф буюрган Швецария фуқароси Ирина Клайн шу ерда хизмат олиб бораётган Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига ўзи билан туристик мақсадда келган фарзандлари 2001-йилда туғилган Кристина-Ксения Клайн ва 2007 -йилда туғилган Валерия Клайнларни йўқотиб қўйганлигини, уларни топишда ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилган.

Барча хизмат олиб бораётган ходимларга бошқармада ташкил этилган “Cалл-cентре” орқали қизларнинг исмлари, ташқи кўринишлари ва ёшлари тўғрисида алоқа воситалари орқали хабар берилди. Олиб борилган суриштирувлар давомида, Кристина Ксения ва Валерия Клайнлар шу ердаги тарихий ёдгорликларни кўраман деб адашиб қолишгани маълум бўлди.

Қизлар оналарининг бағрига қайтганларидан хурсанд бўлишди.



“Мен Ўзбекистонда бундай тизимни ташкил қилинганидан, айниқса, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларидан миннатдорман” деди фарзандларини бағрига босар экан, Ирина Клайн.

Бошқарма ходимлари кундалик хизматлари давомида вилоятда мавжуд туристик обектларга хоҳ хорижий, хоҳ маҳаллий ташриф буюрувчилар бўлсин ўзларнинг ёрдамларини аямайди.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

10-10-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея