Хабар берганимиздек, Қамаши туманида Республика ишчи гуруҳи томонидан аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганиш ва ҳал этиш бўйича «Оққўрғон тажрибаси» асосида ишлар ташкил этилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги фаоллар залида Президент маслаҳатчисининг ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев ва вилоят ҳокими Муротжон Азимов ишчи гуруҳининг фаоляитига доир таҳлилий йиғилиш ўтказилди.

Ишчи гуруҳлари томонидан тумандаги 60 та маҳаллада 52 357 та хонадон, 1 171 та ижтимоий ва бошқа объектлар ўрганилди. Жами 7 195 та муаммо аниқланиб, 4 106 таси (57%) жойида ҳал этилди, 3 089 та масала кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 235 нафар фуқароларга 6,6 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағи, 23 нафар фуқарога 645 млн. сўм имтиёзли кредит олиш учун ҳоким ёрдамчилари томонидан ижобий тавсиялар, 321 нафар тадбиркор ва фуқароларга 12,4 млрд. сўм кредит маблағи берилди. Шундан, 75 нафар талабаларга 627 млн. сўм таълим кредити ажратилди.

139 нафар ишсиз фуқароларга 403 млн. сўмлик асбоб-ускуна (тикув машинаси, пишириқ печи, инкубатор ва суғориш воситалари) етказиб берилди. Тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшимча 16 млрд. сўм кредит ресурси ажратилиши таъминланди. 1285 нафар фуқароларнинг бандлигига кўмаклашилди. Жумладан, 722 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилди, 158 нафари касб-ҳунарга ўқитишга йўналтирилди, 101 нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилди, 208 нафари ўзини ўзи банд қилиши бўйича давлат рўйхатидан ўтказилди. “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” орқали 96 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.

1192 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Шундан, 72 нафари туман шифохонасига ётқизилди, 49 нафарига даволаниш учун ордер, 57 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 16 нафарига эшитиш мосламаси, 9 нафарига қўлтиқ таёқ, 2 нафарига овозли термометр, 304 нафар фуқарога бепул дори-дармон олиб берилди.

6 та мактабга 91 млн. сўмлик бадиий адабиётлар тўплами ва спорт анжомлари тарқатилди. 3 та мактабга 345 млн. сўмлик қуёш панеллари олиб келиниб, ўрнатиш ишлари бошланди.

18 та мактабгача таълим ташкилотига 68 дона гилам, 700 та совун ва 1000 дона идиш-товоқлар олиб берилди. 100 нафар “Аёллар дафтари”га киритилганларга 1,2 млн. сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди. 53 нафар хотин-қизларни 50 млн. сўмлик ижара тўловлари, 6 та эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг 23 млн. сўмлик тўлов-контракти, 15 нафар “Ёшлар дафтари”да бўлган ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўташ бадали ўтказиб берилди.

1233 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш бўйича манзилли режа ишлаб чиқилди, 315 та оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа ижтимоий ёрдам кўрсатилди. 100 нафар оилаларга 20 млн. сўмлик кийим-кечаклар тарқатилди.

154 нафар фуқароларни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилишига кўмаклашилди. 28 нафар фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланишлари учун 50 сотихдан ер майдонларини аукцион орқали сотиб олишида амалий ёрдам кўрсатилиб, 21 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаш ишлари якунланди, 9 нафарини уй-жойларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

9 нафар фуқаронинг паспортини ID картага алмаштириши учун давлат божи тўлаб берилди. 4 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси мақоми берилди. 97,5 км ички йўллар шағаллаштирилди. 70,4 км газ қувурлари ва 643 та аҳоли хонадонларидаги газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди. 95 151 дона газ баллонлар алмаштирилди (1 903 тонна), 142 та янги газ баллон етказиб берилди.

7 та янги трансформатор ўрнатилди, 8,5 км янги электр тармоғи тортилди, 19 та трансформатордан чиқувчи 2,9 км симлар алмаштирилди, 259 дона бетон устунлар ўрнатилди. 1 та сув минораси таъмирланди, 0,12 км сув қувури таъмирланди, 10,9 км ичимлик суви қувурини ётқизиш ишлари давом эттирилмоқда. 1844 та аҳоли хонадонларига 437 тонна кўмир тарқатилди.

“Темир, Аёллар ва Ёшлар” дафтаридаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жами 212 нафар фуқароларга 945 млн сўмлик субсидиялар тарқатилди. Сайёр қабуллар якунлари бўйича аҳоли муаммоларини ҳал этиш мақсадида 500 млн. сўмга яқин маблағ ажратилиши белгилаб олинди. “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 850 туп тут кўчатлари экилди.

Ҳудудда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва ҳал этиш мақсадида аниқ молиялаштириш манбалари, ижро муддатлари ва масъул ижрочилар белгиланган ҳолда “йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва назоратга олинди.

Ишлар давом этмоқда.

07-02-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея