Ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, ушбу хизмат автомашинаси қонун доирасида заҳира маблағлари ҳисобидан харид қилинмоқда.

Ушбу автомашинани харид қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан ҳам рухсат олинган.

Маълумот учун, вилоят ҳокими ўринбосари фойдаланиб келган хизмат автомашинаси Чироқчи тумани ҳокимлиги балансига туман ҳокими фойдаланиши учун беғараз ўтказилган.

Ушбу харидни амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида вилоят ҳокими ўринбосарларига хизмат автотранспортининг энг юқори нархи – БҲМнинг 1500 баравари этиб белгилангани ҳисобга олинган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан хабарларни оммага эълон қилишдан олдин масъуллардан ва тегишли назорат органларидан хулоса олиб, асосли бўлган хабарларни чоп этишларини сўраб қоламиз.

28-12-2022 |

Янгиликлар









Фото галерея