Бугун йил давомида натижаларга эришган воҳалик мураббийлар, спортчи ва ҳомийларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тадбирда таъкидланганидек, якунланаётган йил қашқадарёлик спортчилар учун сермаҳсул ва ютуқларга бой йил бўлди. Вилоятимиз спортчилари 2022 йилда вилоят Республика ва нуфузли халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, Жаҳон чемпионатларида 32 та, Осиё чемпионати ва кубокларида 108 та, Халқаро турнирларда 86 та, Ўзбекистон чемпионати ва кубокларида 1693 та медалларни қўлга киритишди.

Вилоятда оммавий спортни ривожлантириш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Йил давомида 10 464 та оммавий спорт тадбирлари ташкил этилиб, 792 862 нафар ёшлар қамраб олинди.

Шунингдек, Республика даражасидаги 15 та, вилоят даражасидаги 121 та, туман ва шаҳар даражасидаги 2217 та спорт мусобақалари ташкил қилинди.

Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуслари билан 11 та спорт тури бўйича ташкил этилган “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақалари ёшларимизни бир мақсад сари бирлаштирди ва ушбу мусобақа ёшлар ўртасидаги кичик олимпиадага айланиб кетди.

Эшик қоқиб келаётган “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да ҳам спорт таълим муассасаларида таълим сифатига алоҳида эътибор қаратилади.

Жумладан, вилоят ёшларини мунтазам спорт билан шуғулланишига шароит яратиш мақсадида Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ҳудудида камондан отиш мажмуаси қурилади ҳамда бокс спорт зали мукаммал таъмирдан чиқарилади. Қарши шаҳрида бокс, кураш маҳорат мактаблари ҳамда чавандозлар мактаби барпо этилади.

28-12-2022 |

Янгиликлар









Фото галерея