Бугун Қарши шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабида 2-сектор раҳбари - Қарши шаҳар прокурори Актам Наврўзов ўз сектори ҳудудидан келган 200 дан ошиқ ёш билан мулоқот қилди.

Тадбир ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни самарали ҳал этишга бағишланди.

Очиқ суҳбат тарзида ўтган учрашувда прокурорга кўплаб ёшлардан масала келиб тушди. Хусусан, 10 нафарга яқин ёш тадбиркорлик бошлаш учун имтиёзли кредит олишда ёрдам сўради. Ўрганиш ўтказиб, уларга сектор раҳбари тавсияси берилиши билдирилди.

15 нафардан зиёд ёш йигит-қиз эса бандлиги таъминланишини илтимос қилди. Бу борадаги аксарият сўров жойида ҳал этилди.

6 нафар ёшга ишга жойлашгани ҳақидаги буйруқ, яна шунчасига касб-ҳунарга ўқитиш марказига йўлланма берилди. Фан, санъат ва спорт соҳасида ютуққа эришган 8 нафар ёшга прокурор ташаккурномаси ва эсдалик совғаси топширилди.

 

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

11-02-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея