Президентимизнинг Фармони билан коронавирус пандемиясига қарши курашишда фидойилик кўрсатган вилоятдошларимиз мукофотланди.

Жумладан, «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори Рузиев Мурот Самадович,
 
I даражали «Саломатлик» ордени билан Китоб тумани юқумли касалликлар шифохонаси шифокор-инфекционисти Хусаинов Бахтиёр Рахматович;
 
II даражали «Саломатлик» ордени билан вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг вирусология лабораторияси лаборанти Жумаева Диловар Тураевна, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг бактериолог шифокори Нормаматова Феруза Каршибаевна, Миришкор тумани Жейнов шифохонаси умумий амалиёт шифокори Чориева Рамила Гайбуллаевна
 
«Содиқ хизматлари учун» медали билан вилоят Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлими фельдшери Алламуродов Ғайрат, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси реанимация бўлими ҳамшираси Иргашева Зебинисо Дилмурадовна
 
«Соғлом турмуш» медали билан Китоб тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори Исмоилов Шухрат Мирзоравшанович, вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлими кичик тиббий ходими Итолмасова Гулжоҳон Муродиллаевна, Қарши шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси юқумли касалликлар шифокори Назарова Раъно Рашидовна;
 
«Шуҳрат» медали билан вилоят Ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими санитария-эпидемиология назорат маркази катта шифокор-эпидемиологи Абраева Нилуфар Умаровна, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасининг ҳарбий қисми гуруҳ мутахассиси Қахоров Зохиджон Эминович, Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлими ҳамшираси Панжиева Маърифат Махмаражабовна, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси инфекционист шифокори Раҳматов Баҳодир Бахтиёр ўғли тақдирланди.
 
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
ахборот хизмати
Фото галерея