Бугун Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг
8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоятда фаолият олиб бораётган 35 дан ортиқ турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг вилоят бўлими раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ў.Остонов сўзга чиқиб, давлат раҳбари томонидан видеоселекторда ҳар бир ҳудудда “ёшлар дафтари” ва “аёллар дафтари” шакллантирилиб, улар бўйича манзилли ишлар йўлга қўйилиши таъкидлаб ўтилганлиги, шунингдек “Ижтимоий шартнома” тажрибасини кенг қўллаш муҳимлиги қайд этилди.
Семинарда мазкур йўналишда нодавлат нотижорат ташкилотлар имкониятларидан самарали фойдаланиш лозимлиги, улар билан ҳамкорликни кенгайтириб, ёшлар ва аёлларни психологик қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тадбир якунида мазкур йўналишда нодавлат нотижорат ташкилотлари амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.