Аёлни муқаддас билиш, унга алоҳида эҳтиром кўрсатиш, озод ва обод юртимиз келажаги бўлган ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашдаги беқиёс ўрнини яна бир бор эътироф этиш, баркамол, оқила хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, улар орасидаги иқтидорли ёшларнинг адабиёт, санъат, фан ва маданиятни ривожлантиришдаги ютуқлари, тенгдошларининг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларга эътиқодининг юксалиши йўлидаги ибратли фаолияти, кенг кўламли ислоҳотларни жадаллаштиришдаги фаол иштирокини рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган.

Ҳар йили икки нафардан алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли қизларга мукофот берилиши  белгиланганлиги, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалавриат талабалари - олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш бўйича давлат грантлари асосида имтиҳонларсиз қабул қилинишади.

Ушбу танловда 7 та йўналиши бўйича 14-ёшдан 30 ёшгача бўлган жами 3270 нафар иқтидорли қизлар вилоятимизнинг мактаб, касб-ҳунар коллежлари ўртасида бўлиб ўтган босқичларида, 1275 нафар иқтидорли қизлар танловнинг шаҳар ва туман босқичларида иштирок эти, улардан 121 нафари вилоят босқичга тавсия этилди.

Ҳозирги вақтда вилоятимиз хотин-қизлари орасида 1 нафар префессор, 1 нафар Ўзбекистон Қаҳрамони, 3 нафар Қонунчилик палатаси депутати борлиги, шунингдек, 66 нафар маҳаллий Кенгашлар депутатлари борлиги ҳамда 7270 нафар раҳбар аёллар  илм-фан, таълим-тарбия, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида меҳнат қилаётганликларини алоҳида таъкидлаш лозим. 

Танлов комиссияси аъзолари ҳар бир қизларнинг чиқишларини, уларнинг тайёрлаган ишлари, эгаллаган ютуқлари, забт этган марраларини одилона баҳолаб, Республика комиссиясига энг муносиб 21 нафар номзодларни тавсия этишди.

Фото: С.Нарзиев.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

16-11-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея