Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигида мева-сабзавотчилик, пахтачилик ва ғаллачилик  тармоғини янада ривожлантиришда бозор тамойилларини кенг жорий этиш, кластерлар фаолиятини самарали ташкил қилиш ҳамда экспорт масалалари бўйича семинар бўлиб ўтди.

Семинарни ўтказишдан мақсад амалий мисоллар асосида вилоят аграр тармоғида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кластерлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудларда етиштирилаётган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш борасидаги ишлар, экспортчилар учун яратилаётган имтиёзлар билан таништиришдан иборат. Тадбирда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлик ва идоралар вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди.

Қайд этилганидек, Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалиги улкан салоҳиятга эга, бугунги кунда вилоятда 26 937 гектар ер майдонида боғ ва токзорлар мавжуд бўлиб, шундан 19 330 гектар боғлар, 7 607 гектар ер токзорларни ташкил этади. Ўтган йилда 34071 тонна 53,3 миллион долларлик мева сабзавот экспорти амалга оширилиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан экспорт ҳажми 3,2 баробарга кўпайди.

Тадбирда иштирокчиларга 2019 йил 11 декабрдаги Президент қарорида кўзда тутилган имтиёзлар ва Президентимизнинг 2019 йил 23 октябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси тўғрисида батафсил ахборот тақдим этилди. Семинарда қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи тегишли вакиллар маъруза қилиб, ўз фаолияти ва истиқболдаги вазифалари билан таништирди. Мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантиришда кластерлар фаолиятини самарали ташкил қилиш, вилоят ҳудудларида интенсив боғ ва узумзорлар барпо қилишнинг самарали йўналишлари, вилоятда лимончиликни ривожлантириш ва замонавий лимонариялар ташкил қилиш истиқболлари, вилоятда 2020 йил, шу жумладан жорий йилнинг I-чорагида экспорт прогнозининг бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар, пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш ва кластерлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш ва соҳада кластерлар фаолиятини самарали йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларига эътибор қаратилди.

Семинар давомида Китоб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Чироқчи ва Қамаши туманлари ҳокимлари ҳамда мева-сабзавотчилик кластер корхоналари раҳбарларининг, мева-сабзавотчилик тармоғини янада ривожлантиришда кластерлар фаолиятини самарали ташкил қилиш чора тадбирлари бўйича А.Закиров - Китоб тумани ҳокими, И.Аманов – Шаҳрисабз тумани ҳокими, А.Сафаров – Яккабоғ тумани ҳокими, Х.Джураев – Чироқчи тумани ҳокими, Ш.Санаев – Қамаши тумани ҳокими, кластер корхоналари раҳбарлари тақдимотлари ўтказилди. Шунингдек, семинарда мева ва сабзавот етиштириш, экспорт ва қайта ишлаш жараёнларидаги муаммолар, кластерларни ташкил этишда янада самарали имкониятлар ва долзарб вазифалар кўриб чиқилди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати

18-02-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея