Муаммолар кўп, асосийси, уларни ҳал этиш мумкин!

Муаммолар кўп, асосийси, уларни ҳал этиш мумкин!

Аллақачон кўпчилик билиб улгурди. Бугун эрта тонгданоқ вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи З.Мирзаев бошчилигидаги ишчи гуруҳи дастлабки “юриш”ни Қарши шаҳридан бошлади. Ҳақиқатан ҳам мутасаддилар ҳамроҳлигида жойлардаги мавжуд аҳвол пиёда юриб ўрганилди. Фақат шунчаки ўрганиш билан чекланилди, десак бироз хато бўларди. Аниқланган муаммо борки, уни ўша жойда ҳал этиш чораси, имкони ҳам кўрилди.

Нега Қарши шаҳридан бошланди? Чунки вилоят марказида аҳоли зичлиги катта, шунга яраша муаммо ҳам талайгина. Одамларнинг эътирози ҳам шундан аслида. Ўрганиш давомида шу нарса маълум бўлдики, қатъий саъй-ҳаракат қилинса, муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш мумкин.

Кўздан кечириш учун илк манзил сифатида 1-миттитуман (“Амир Темур” МФЙ) танланди. Асосий масала ҳудудни обод қилишга тааллуқли бўлди.

Мавжуд аҳволдан келиб чиқиб, аввалдан белгиланган чора-тадбирлар асосида дарҳол амалий ишларга киришилди. Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев томонидан масъулларга вазифалар аниқ тақсимлаб берилди. Ҳозирда бу борада катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

 Бажарилган ишлар натижаси ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

  • Телефон: (71) 200-55-05, (75) 221-07-60

  • Почта индекси: 180100

  • Факс: (75) 221-13-40

  • Электрон почта: info@qashqadaryo.uz

  • Манзил: Қашқадарё вилояти,
    Қарши шаҳри, Мустақиллик майдони,1

  • Яқин жамоат транспорт тўхташ жойлари Миллий банк ва Мустақиллик майдони бекати автомашрут: 1,4,5,7,10,18,20,22,23,27,37,44,462,11,21,37,33