АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамкорлигида вилоятда муқобил энергетика соҳасида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Жорий йилниг 2 февраль куни АҚШнинг қайта тикланадиган энергия миллий лабораторияси (NREL) экспертлари, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари, Қарши муҳандислик иқтисодиёти профессор-ўқитувчилари, вилоят ҳокимлиги ва вилоят Инновасион ривожланиш бошқармаси масъуллари иштирокида кенгайтирилган видеоконференц алоқа бўлиб ўтди.

"NREL" илғор тадқиқотлар бўйича бутун дунё университетлари билан ҳамкорликни йўга қўйшни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлиб, энергия самарадорлиги, барқарор транспорт, қайта тикланадиган энергия технологиялари ва тармоқ интеграсияси бўйича мураккаб, кўп тармоқли муаммоларни ҳал қилиш учун илмий билимлардан ва энг замонавий жиҳозлардан фойдаланади.

Онлайн мулоқотда ҳамкорлар билан қўшма илмий лойиҳаларни ва олимлар ўртасида алмашинув дастурларини амалга оширишга келишиб олинди.

03-02-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея