Юртбошимиз томонларидан юборилган “Президент совғаси” ва шу муносабат билан ўтказилаётган байрам тантаналари болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа этмоқда.

Совғалар "Мурувват" болалар интернат уйи, оилавий меҳрибонлик уйлари, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болажонларга тантанали тарзда топширилмоқда. Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ҳам қорбобо-қорқиз ва эртак қаҳрамонлари ҳамроҳлигида Қарши "Мурувват" болалар интернат уйида бўлиб, болажонларга Президентимиз совғаларини етказди. Тарбиячи ва болалар учун яратилган шароитларни кўздан кечирди. Янги йил байрами билан муборакбод этиб, уларга эзгу тилакларини билдирди.

Маълумот учунвилоятимиз бўйлаб сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари иштирокида 1015 нафар болажонларнинг ҳар бирига “Президент совғаси” топширилиши белгиланган. Шунингдек, ҳокимликлар, ташкилотлар ва саховатпеша тадбиркорлар томонидан байрам муносабати билан 15000 нафардан зиёд болажонларга янги йил совғалари, 5000 тадан ортиқ кам таъминланган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиши белгиланган.

30-12-2022 |

Янгиликлар









Фото галерея