Тумандаги "Дўстлик" кичик саноат зонасида "Kifti-ob dori-darmon" МЧЖ томонидан "ANOR PHARM" бренди остида илк дори воситалари ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади. Ишлаб чиқариш қувватлари ҳажми ва маҳсулот тури бўйича Қашқадарё вилоятида ягона бўлган корхона аҳолини арзон ва сифатли дори маҳсулотлари билан таъминлайди.

Бу ер 2 миллиард сўм маблағ эвазига Хитойдаги етакчи фармацевтика компанияларининг замонавий технологиялари билан жиҳозланди ва 11 турдаги дори-дармонлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Келгусида маҳсулот турини яна ҳам кўпайтириш режалаштирилган. Корхона тўлиқ ҳажмда иш бошлагач, маҳсулотларнинг бир қисми қўшни Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларига экспорт қилинади. 20 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиб, тиббиёт коллежларининг фармацевтика йўналиши битирувчилари бандлиги таъминланади.

06-01-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея