2020 йил 3 январдаги “Қашқадарё хотин-қизлар қўмитаси Республика хотин-қизлар қўмитасига ёлғон маълумот юборадими? Республика танловининг вилоят босқичи ўтказилмасдан ғолиблар аниқланган” мақоласида «Nasafnews»нинг “Сиздан хабар” лойиҳасига нафақат нотўғри хабар, балки ўз манфаати йўлида ҳеч бир тубанликдан тоймайдиган баъзи бировлардан бошқа нарсаларни ҳам кутиш мумкин.

Дарҳақиқат, 2019 йил 30 декабр куни “Йил аёли”, “Йилнинг энг яхши фермер аёли”, “Йилнинг энг яхши тадбиркор аёли” ва (яна бир танловни номини ҳовлиқиб ёзиш эсларидан чиқибди) “Бувижоним кийган либослар” танловларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

17 декабр куни тадбирни ўтказишга улгурмаслигимизни раҳбариятга билдириб, декабр ойини охирида байрамона ўтказишга рухсат олинган.   

Қачонгача билиб билмай, ёлғон ёшиқларга ишониб, урҳо-ур қилиб мақола чиқарасиз, “Қашқадарё вилоят хотин-қизлар қўмитаси кўрик-танловларнинг вилоят босқичини ўтказмасдан, ўзи билган номзодлар рўйхатини Республикага юборган. Бунга ишонган Республика хотин-қизлар қўмитаси аниқланмаган ғолибларни вилоят босқичида ғолиб деб топиб, диплом ва эсдалик совғаларини берган”. Қайси диплом, қайси эсталик совғасини айтаяпсиз (расмлар илова қилдинади), кўрингчи қайси бирида республика босқичидан берилган диплом бор экан, фақатгина байрам муносабати билан Республика хотин-қизлар қўмитаси Э.Баситханованинг “фаол иштироки учун” ташаккурномалари берилган.

Тадбирда Чироқчи ва Китоб тумани хотин-қизлар қўмитаси раислари иштирок этмади, лекин иккала туманлардан ҳам танлов иштирокчилари қатнашган. Мисол учун Китоб туманидан миллий ўйинчоқлар ишлаб чиқариш бўйича уста ҳунарманд Муродова Азиза “Йил аёли” миллий танловида ташаккурнома ва совға билан, Чироқчи туманидан чорвачиликга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги раҳбари Бердиқулова Насиба “Йилнинг энг яхши фермер аёли” танловида фаол иштироки учун муносиб тақдирландилар.

Яккабоғдан Саломова Наргиза, Шаҳрисабздан Жўраева Дилором, Мамадиёрова Юлдуз, Низамова Саодатлар “Йил аёли” танловида, Косон туманидан Аминова Дилдора, Шавкатова Рухшонабонулар “Йилнинг энг яхши фермери ва энг яхши тадбиркор аёли” танловида, “бувижоним кийган либослар” танловида Асланова Рухсоралар муносиб тақдирландилар. Тақдирланганларнинг рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин (фақатгина баъзи туман хотин-қизлар қўмитаси  раислари бундан мустасно).

“Ҳар йилги анъана 2019 йилда бузилган. Чунки мунтазам равишда фаол туман хотин-қизлар қўмиталари вилоят ҳокимлиги томонидан рағбатлантирилиб келинган. Лекин ўтган йилда фақатгина 6 та туманга вилоят ҳокимлиги томонидан берилган совғалар топширилган”.

Бу ерда қайси анъана ҳақида гап кетаяпти, демак, қайсидир бир туман хотин-қизлар қўмитаси совға олмаса анъана бузилар эканда? Ўша куни Яккабоғ туман хотин-қизлар қўмитаси “совға менга берилмади”, деб тўполон қилган эди, совға олиб ўрганган кўнгил олмаса қўймас эканда?

Ҳурматли  «Nasafnews» таҳририяти, вилоят хотин-қизлар қўмитаси шаффоф, адолатли ва  ошкора иш юритади, бирорта танловларда таниш билишчиликга йўл қўймаган ва қўймайди ҳам.

Лекин энг қувонарлиси тадбирда иштирок этган энг чекка туманлардан қатнашган оддий қишлоқ аёли, фермер, тадбиркор, фаол аёллар ҳеч бири эътибордан четда қолмади.

Ҳурматли «Nasafnews» журналистлари! Сизлардан турли хил асоссиз масалаларга дуч келганда мақолани чоп этишдан олдин иккинчи томоннинг ҳам фикрларини тинглашни, фактларга асосланиб, холис ва айбловларсиз ёндашиши кераклигини сўраб қоламиз.

Махсуда Мустафаева,

Қашқадарё хотин-қизлар қўмитаси раиси.

 

 

04-01-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея