Т/р Фаолият (хизмат) тури “Яшил” ҳудуд “Сариқ” ҳудуд “Қизил” ҳудуд

1.     

Автомашиналар ювиш шаҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат(сервис) кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин эмас

2.     

Автомобилларга эҳтиёт қисмлар сотиш

Мумкин

Мумкин

Мумкин

3.     

Объектларда қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш

Мумкин

Мумкин

Мумкин

4.     

Жисмоний шахслар томонидан якка тартибдаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш

Мумкин

Мумкин

Мумкин

5.     

Ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин эмас

6.     

Пойабзал таъмирлаш устахоналари

Мумкин

Мумкин

Мумкин

7.     

Тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти (етказиб бериш ва олиб кетиш учун)

Мумкин

Мумкин

Мумкин

8.     

Парк ва истироҳат боғлари фаолияти (аттракцион ва кўнгил очар объектлар бундан мустасно)

Мумкин

Мумкин эмас

Мумкин эмас

9.     

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари улгуржи савдо дўконлари фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин

10.     

Ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо дўконлари, заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин эмас

11.     

Тикувчилик ва бичувчилик цехлари фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин

12.     

Йўналишсиз таксида йўловчи ташиш

Мумкин*

Мумкин*

Мумкин эмас

13.     

Етказиб бериш хизмати

Мумкин

Мумкин

Мумкин

14.     

Автотранспорт воситалари (стикерсиз), мототранспорт (скутер) ва велосипед ҳаракати

Мумкин

Мумкин (белгиланган вақт оралиғида)

Мумкин (белгиланган вақт оралиғида)

15.     

Жамоат транспорти ҳаракати

Мумкин эмас

Мумкин эмас

Мумкин эмас

16.     

Озиқ-овқат дўконлари фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин

17.     

Қурилиш материаллари бозорлари фаолияти; ҳунарманд усталарнинг, улар томонидан ясалган буюмларни бозор расталаридан ташқари алоҳида жойлашган жойда (дўкон) сотиш фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин

18.  

Уруғ ва кўчат етиштириш ҳамда уларни сотиш фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин

19.  

Тижорат банкларининг объектлардаги шаҳобчалари (кассалари) фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин

20.  

Кимёвий тозалаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин

21.  

Нотариал идоралар, адвокатура ва суғурта ташкилотлари фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин

22.  

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш, жойларга етказиш ва сотиш; чорвачилик, терини қайта ишлаш корхоналари фаолияти

Мумкин

Мумкин

Мумкин

23.  

Барча турдаги оммавий тадбирлар (концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари), оилавий тантана, тўй маърака ва маросимлар (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно)

Мумкин эмас

Мумкин эмас

Мумкин эмас

24.     

Буюм бозорлари фаолияти

Мумкин эмас

Мумкин эмас

Мумкин эмас

25.     

Савдо мажмуалари фаолияти (аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлимлари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолияти бундан мустасно) ижтимоий масофани сақлаган ҳолда

Мумкин

Мумкин

Мумкин эмас

26.     

Сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти

Мумкин **

Мумкин**

Мумкин эмас

27.     

Спорт заллари ва фитнес клублар, спа ва массаж салонлари фаолияти

Мумкин эмас

Мумкин эмас

Мумкин эмас

28.     

Тунги клуб ва дискотекалар фаолияти; караоке ва бильярд заллари, чилим (кальян) марказлари, компьютер ўйинлари марказлари фаолияти

Мумкин эмас

Мумкин эмас

Мумкин эмас

29.     

Умумий овқатланиш корхоналари (ресторан, кафе, чойхона, ошхона) фаолияти (етказиб бериш учун тайёрлаш бундан мустасно)

Мумкин эмас

Мумкин эмас

Мумкин эмас

30.     

Яхна ичимлик савдо нуқталари фаолияти

Мумкин эмас

Мумкин эмас

Мумкин эмас

31.     

Таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) ҳамда ўқув курслари фаолияти

Мумкин эмас

Мумкин эмас

Мумкин эмас

32.     

Меҳмонхоналар фаолияти (хостеллар ва меҳмон уйлари бундан мустасно)

Мумкин

Мумкин

Мумкин эмас

33.  

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини тўлиқ ишга жалб этиш

Мумкин

Мумкин

Масофадан туриб ишлаш тавсия этилади

34.  

Давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари қабули

Мумкин

Мумкин эмас

Мумкин эмас

35.  

Кўп қаватли уйларнинг бевосита олдида ва ички ҳовли ҳудадларида ижтимоий масофани сақлаган ва ниқоб таққан ҳолда сайр қилиш

Мумкин

Мумкин

Мумкин

36.  

Мулкчилик шаклидан қатъи назар тиббиёт муассасалари

Мумкин

Мумкин

Мумкин

37.  

Ўзини ўзи яккалаш ҳаёт тарзи
(65 ёшдан ошган шахслар учун)

Тавсия этилади

Тавсия этилади

Мажбурий

Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни туман (шаҳар) кесимида таҳлил қилган ҳолда ҳамда ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари хулосасига асосан ушбу жадвалда кўрсатилмаган фаолият турларининг қайси ҳудудга мансублиги бўйича қарор қабул қилади.

* Йўналишсиз таксиларга  - йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлганда, шунингдек, йўловчилар авторанспорт воситаси салонининг орқа ўриндиғига ўтказилганда фақат ўз ҳудудида ҳаракатланишига рухсат берилади.

** Сартарошхона ва гўзаллик салонларига – хизмат кўрсатувчи шахслар томонидан шахсий ҳимоя воситалари – тиббий халат ёки комбинезон, тиббий ниқоб (N95 ёки 2 та оддий ниқоб), юзни тўлиқ тўсадиган ҳимоя маскаси ва тиббий қўлқопдан фойдаланган ҳолда “1та хизмат кўрсатувчи шахс – 1 та мижоз” тамойили асосида ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ишлашга рухсат берилади.

Янгиликлар









Фото галерея