Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти бошқармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари билан ҳамкорликда кам таъминланган, ногирон ва боқувчисини йўқотган фуқароларнинг энергия ресурсларидан бўлган қарздорлигини хайрия тариқасида қоплаш ишларига бош бўлмоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Шаҳрисабз туман бўлими ходимлари томонидан кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногиронлиги мавжуд 121 нафар фуқароларнинг 31 293 000 сўмлик қарздорликларини тўлаб берди.

Шунингдек, Қамаши тумани, “Ибн Сино” МФЙда яшовчи Келдиёров Муҳиддининг электр энергиясидан бўлган 300 000 сўмлик, Нишон тумани, Нуристон шаҳарчаси яшовчи ёлғиз она Д.Ёдгорова электр энергиясидан бўлган 150 000 сўмлик, Муборак тумани, "Геолог" маҳалласида яшовчи Атхамов Наврўзнинг электр энергиясидан бўлган 616 000 сўмлик қарзи ҳомийлик йўли билан мурувватли инсонлар томонидан тўлаб берилди.

Бу каби хайрия ишлари давом этмоқда.

Мажбурий ижро Бюроси

Қашқадарё вилоят бошқармаси.

Фото галерея