Деҳқонободлик тадбиркор Тўлқин Расулов туманда лимон етиштириб, хорижга чиқариш ниятида иш бошлади. Тадбиркор шу мақсадда 1 гектар ерга лимон экяпти. Иссиқхона ташкил қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

- “Ойдин Охуновна” хусусий корхонаси раҳбари Тўлқин Расулов иссиқхона ташкил этиш учун 130 минг доллар кредит олиб, иш бошлади, - дейди туман ҳокими ўринбосари Абдумажид Эшатов. — Тадбиркор нафақат маҳаллий бозорни таъминламоқчи. Маҳсулотларини ҳатто хорижга ҳам экспорт қилиш ниятида.

Айтилишича, тадбиркор  амалга ошираётган ишдан ўрнак олган бошқа тадбиркор ҳам 1 гектар ер-майдонда иссиқхона ташкил этиш ишларини бошлаб юборган.

- Тадбиркор Тўлқин Расуловнинг 1 гектарлик иссиқхонасидан ташқари яна бир гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этилаяпти, -  дейди Абдумажид Эшатов. — Биз эса тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

03-02-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея