Озарбайжоннинг Баку шаҳрида шу йили 8-9 февраль куни ментал арифметика бўйича “Caspian Cup - 2020” мусобақаси бўлиб ўтди. Қувонарлиси мазкур мусобақада қатнашган қашқадарёлик 8 нафар иштирокчи барча йўналишларда зафар қучишди.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги мактабда ёш чемпионлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди. Учрашувда мусобақада зафар қучган ёшлар ва уларнинг ота-оналари вилоят раҳбари томонидан эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.

 Қуйида тақдирланган ақлий арифметика Халқаро танлови ғолиблари ва уларнинг ота-оналари рўйҳати билан танишишингиз мумкин.

  1. Лутфулло Улуғбеков, 1-давлат ихтисослаштирилган мактаби 5-синф ўқувчиси, Супер чемпион – 3 млн сўм (отаси – Нуриддинов Маҳмуд, онаси – Назарова Хуршида);
  2. Хушнудбек Хушвақтов, 9-мактаб 4-синф ўқувчиси, Супер чемпион – 3 млн сўм (онаси – Худайқулова Шаҳзода);
  3. Муслимбек Ҳазратқулов, “Илм-Зиё” хусусий мактаби 2-синф ўқувчиси, 1-ўрин – 2 млн 500 минг сўм (отаси – Бердиев Жамшид, онаси – Жўраева Хуршида);
  4. Асилбек Каримов, 8-мактаб 4-синф ўқувчиси, 1-ўрин – 2 млн 500 минг сўм (отаси – Каримов Хамдам, онаси – Рахматова Юлдуз);
  5. Мумтозбегим Рустамова, 5-мактаб 1-синф ўқувчиси, 2-ўрин – 2 млн сўм (отаси – Рустамов Ўктамжон, онаси – Рустамова Хуснора);
  6. Лазизбек Эшмирзаев, 23-мактаб 3-синф ўқувчиси, 2-ўрин - 2 млн сўм (отаси – Эшмирзаев Фарҳоджон, онаси – Темирова Латофат).

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

18-02-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея