Аномал совуқнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига салбий оқибатларини камайтириш бўйича тавсиялар.

Ғаллачилик:

➖кеч экилган, айниқса, айрим 1-2 барг ҳолатида бўлган ғалла майдонларига чириган маҳаллий ўғит (гўнг) сепиш;
➖ғўза қатор ораларига экилиб, ҳозирги кунгача ғўзапоялардан тозаланмаган майдонларда ғўзапоядан тозалаш ишларини совуқ кунлар тугагунга қадар тўхтатиш;
➖электр энергия чекловлари бўлишини инобатга олиб, насос агрегатлари ва лоток тармоқларининг музлаб ёрилишини олдини олиш учун улардан фойдаланишни вақтинча тўхтатиш;
➖совуқ таъсирида ғаллага зарар етиши кузатилган ҳолатларни бартараф этиш бўйича қишлоқ хўжалиги мутасаддилари ва олимлар иштирокида штаблар ташкил этиш.

Сабзавотчилик ва полиз экинлари.

➖экин майдонларини устини плёнка қопламалари оддий ёки дуга усулда қоплаш;
➖маҳаллий чириган гўнг, шоли қипиғи ва апилка билан мўлчалаш;
➖сомон ёки майин хашаклар билан ўсимлик устини ёпиб чиқиш каби чора-тадбирлар;
➖иссиқхоналарда помидор ва бодринг етиштиришда иншоотдаги ҳаво ҳарорати ўсимликлар учун мос бўлиши;
➖ иссиқхонада етиштирилаётган бодринг ҳарорат 0 даражага тушиб кетганда нобуд бўлади. Помидорнинг эса +7 даража ҳароратда илдиз тизими, -1-2 даража совуқда эса ўсимликнинг ўзи нобуд бўлиши;
➖иссиқхоналарда исириқ ва бошқа тутатиш поҳол ёки эскирган техник балонларини ёқиб тутатиш натижасида ҳам 2-3 0 даража иссиқлик бериш ва ушлаб туриш мумкин.

Боғдорчилик:

➖уруғли мева боғларда шакл бериш ва кесиш тадбирларини совуқ ҳароратлар ўтгунга қадар вақтинча тўхтатиш;
➖кўмилмай қолган ток туплари, анор ва анжир буталарини совуқдан сақлаш учун зудлик билан хашаклар ва шоли поялар билан ёпиш ёки тупроқ билан кўмиш;
➖хурмо дарахтлари таналарини ва шох-шаббаларини хашак, қуруқ макка ва шоли поялари ҳамда бошқа нарсалар билан ўраш;
➖иссиқхоналарда етиштирилаётган цитрус ва қулупнай ўсимликларини ҳимоя қилиш учун плёнка остидан яна бир қават юпқа плёнка тортиш (термос қилиш) ва иссиқхона устидаги қорларни туширмаслик зарур;
➖мевали боғ ва узумзорлар қатор ораларига маҳаллий ўғит аралаш хашак, похол, шох-шаббалар уюмларини тўплаб, уларни тутатиш (мевали боғ ва узумзорларга бир текисда эни 1,25-1,5 м ҳамда баландлиги);
➖дарахтларнинг ёши ва қалин сийраклигига қараб ҳар бир гектар майдонга 100-200 та уюм ҳосил қилиш;
➖тутун боғ ичига яхши ёйилиши учун уюмларни мевали боғ ва узумзорларнинг шамол эсадиган томонига қўйиш ҳамда ҳаво ҳароратини кузатиб бориш.

09-01-2023 |

Янгиликлар









Фото галерея