Хабар қилинганидек, вилоят раҳбари Зойир Мирзаев иштирокида тадбиркорлар қабули қайта йўлга қўйилди.

Қашқадарё вилояти “яшил” (хавфсиз) ҳудуд тоифасига киритилганлиги боис енгиллаштирилган карантиндан кейин тадбиркорлар барқарор фаолият юритиб кетиши учун шароит яратиш мақсадида вилоят ҳокими тадбиркорлар қабулини ўтказди.

Қарши шаҳри "Гунгон" МФЙда истиқомат қилувчи тадбиркор Толиб Бобомуродовнинг Қарши шаҳри Насаф кўчасидаги савдо дўкони 2016 йилда бузилган. Тадбиркор бузилган савдо дўкони ўрнида Насаф кўчасида замонавий бекат қуриш учун 2016 йилдан буён сарсон-саргардон. Бекат учун Қарши шаҳар ҳокимлигининг қарори икки маротаба чиқарилган, бироқ шаҳар ҳокимлиги юристи қарорни ўз-ўзидан йўқотиб қўяверган.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳокими уч кун муддатда тадбиркорнинг ҳуқуқини қайта тиклаш чорасини кўриш, кечиктирилган вазиятда вилоят прокуратураси томонидан тадбиркорга нисбатан тамагирлик кайфиятида бўлиб келаётган масъуллар белгиланган қонуний жавобгарликка тортилиши бўйича кўрсатма берди.

Яна бир тадбиркорнинг фаолияти масъуллар сабаб тўхтаб қолган. Мажбурий ижро бюроси ва Қашқадарё Ҳудудгаз корхонаси "ташаббуси" билан "Жануб капитал қурилиш" МЖЧ табиий газдан узилиб қолган. Тадбиркор фаолияти қайта йўлга қўйиладиган бўлди.

Қабулда 15 нафар тадбиркорнинг муаммолари тингланиб, ўринли муаммолар ўз ечимини топди.

Тўлқин Турдиев
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати мутахассиси

Янгиликлар









Фото галерея