Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида помидор маҳсулоти жойида чириб кетаётганлиги, қайта ишлаш учун сотиб олиш нархлари 500 сўмдан ошмаётганлиги, қайта ишлаш корхоналари маҳсулот пулини қиш фаслида бериш шарти билан олишаётганлиги ёки ҳосилни қабул қилмай, қайтариб юбораётганлиги тўғрисида асоссиз маълумотлар тарқалмоқда.
Маълум бўлишича, ҳозирги кунда ҳудуддаги бозорлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдо нуқталарида помидор нархи 1600 сўмдан 3000 сўмгача сотилаётганлиги кузатилмоқда.
Жумладан, Қарши шаҳри Ерқўрғон деҳқон бозорида жорий йилнинг 4 октябрь куни 1 кг помидор 2000 сўмдан сотилаётганлиги тасдиқланган. Бундан ташқари, Қашқадарё вилоятининг барча туманларидан қўшни вилоятлар ва Тошкент шаҳрига талаб асосида доимий равишда помидор маҳсулотлари реализация қилинмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида томат пастаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Агровосток кластер” МЧЖ корхонаси фаолият олиб боради. Корхона раҳбари Фазлиддин Эсоновнинг маълум қилишича, мазкур агрокластер кунига 100 тонна помидор маҳсулотини қайта ишлаш қувватига эга. Мазкур корхона томонидан ҳар куни маҳсулот қабул қилиниб, иккинчи сорт маҳсулотлари энг камида 500 сўмдан харид қилинмоқда.

05-10-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея