Маълумки, 2019-2020 ўқув йили учун янги қабул қилинган “Ёш қутқарувчилар” клуби тарбияланувчиларнинг Ватан олдидаги бурчларини адо этишлари учун тантанали “Ваъда” бериш маросимлари кенг нишонланиб келинмоқда. 

Шу боисдан, шаҳримизнинг Ватанпарварлар боғида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан Қарши шаҳридаги 34-8-43-сонли мактаблар қошида ташкил этилган “AKADEM PLYUS” нодавлат нотижорат муассасаси “Ёш қутқарувчилар” клуби тарбияланувчилари иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тантанали ваъда беришга бағишланган тантанали маросими Байроқдор гуруҳининг кириб келиши билан бошланди. Қашқадарё вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг ёш қутқарувчиларга йўлланган табриги етказилгач, “AKADEM PLYUS” нодавлат нотижорат муассасаси “Ёш қутқарувчилар” клуби тарбияланувчилари тантанали “Ваъда” қабул қилдилар.

“Ёш қутқарувчилар” клуби тарбияланувчилари Ўзбекистон халқига ва Президентига садоқатли бўлишга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси талабларини сўзсиз ва виждонан бажаришга, халқ ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантанали равишда ваъда бердилар.

Тадбир давомида ўқувчиларга ҳарбий қуроллар ҳақида, уларни қисмларга ажратиш, йиғиш усуллари ҳақида батафсил тушунчалар берилди ва амалий машғулотлар ўтилди. Учрашув ёшларда катта таассурот қолдирди.

Қашқадарё вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

28-10-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея