Қарши давлат университетда Россия Федерациясининг Белгород давлат университети билан ҳамкорликда қўшма таълим маркази ташкил этилди.

Марказнинг тантанали очилиш маросимига Белгород давлат университети ректори Олег Полухин бошчилигида университет делегацияси ташриф буюрди.

Қўшма таълим маркази 5 та ўқув ва 1 та ўқитувчилар хонасидан иборат бўлиб, аудиториялар тил ўрганиш учун барча зарур ўқув қўлланмалари: дарсликлар, электрон луғатлар, кўргазмали қуроллар, аудио ва видео материаллар  билан жиҳозланган.

Ушбу таълим марказида абитуриентлар, талабалар, университет ходимлари  рус тилини ўрганишлари, рус адабиёти, маданияти билан танишишлари мумкин. Марказда педагоглар малакасини ошириш бўйича онлайн курслар ҳам олиб борилади.

ҚарДУ ректори Б.Шоимқулов россиялик ҳамкасби билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилди. Музокараларда ҳамкорликда қўшма факультет очиш, Мактабгача ва бошланғич таълим йўналишларида қўшма дастур имзолашга келишиб олишди.

Учрашув якунида Белгород давлат университети ректори, профессор Олег Полухинга Қарши давлат университетининг фахрий профессори унвони берилди.

 

12-12-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея