Шу йилнинг 7-8 феврал кунлари Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Шаҳрисабз туманининг Тожикистон билан чегарадош бўлган “Сарчашма” қишлоғи ёшлари билан учрашувида ишсиз ёшларнинг мавсумий бандлигини таъминлаш, уларни томорқадан мақсадли фойдаланишга, қўшимча даромад топишга йўналтириш мақсадида вилоятнинг бошқа туманларидан ер ажратиб бериш ҳақида ваъда берган эди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси, сенатор Турсинхан Худайбергенов, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Дилшод Усмановлар Ғузор туманидаги "Шакарбулоқ" қишлоғида сарчашмалик ёшлар билан учрашди.

Учрашув давомида чегара қишлоқдан Ғузор туманида деҳқончилик қилиш учун келган 50 нафарга яқин ёшларга деҳқончилик қилишлари учун бир гектардан ер майдони ажратилиб берилди.

Ёшларга муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли 100 ўринга мўлжалланган замонавий типдаги, иссиқ ва совуқни ўтказмайдиган "Ёшлар палаткаси" қуриб бериладиган бўлди.

Бу каби лойиҳалар вилоятнинг барча туманларида амалга оширилиши белгилаб олинди.

Ғузор тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

06-03-2020 |

Янгиликлар









Фото галерея