Қашқадарё ҳокими: Деҳқонободликларга ҳурматим чексиз, уларни яхши кўраман

Қашқадарё ҳокими: Деҳқонободликларга ҳурматим чексиз, уларни яхши кўраман

Айни дақиқаларда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев Деҳқонобод туманининг олис қишлоқларидан бири Бойқўрғон қишлоғида бўлиб, аҳоли билан мулоқот ўтказмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матубот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокими Бойқўрғон қишлоқ аҳолисининг муаммоларига ечим топиш баробарида, деҳқонободликларга ҳурмати чексиз эканлигини таъкидлаб, деҳқонободликларни чин дилдан яхши кўришини айтди.

- Бунақа чўлда яшаб, қишлоқ фаровонлиги учун қайғураётган Сиз деҳқонободликларга ҳурматим чексиз, Сизларни чин дилдан яхши кўраман ва турмушингиз фаровонлиги учун қўлимдан келганини бажаришга тайёрман, - деди вилоят ҳокими мулоқот давомида.

Ҳоким билан мулоқот давом этмоқда.

  • Телефон: (71) 200-55-05, (75) 221-07-60

  • Почта индекси: 180100

  • Факс: (75) 221-13-40

  • Электрон почта: info@qashqadaryo.uz

  • Манзил: Қашқадарё вилояти,
    Қарши шаҳри, Мустақиллик майдони,1

  • Яқин жамоат транспорт тўхташ жойлари Миллий банк ва Мустақиллик майдони бекати автомашрут: 1,4,5,7,10,18,20,22,23,27,37,44,462,11,21,37,33