Маълумки, бугунги кунда давлатимиз томонидан ички ишлар органлари фаолиятини тубдан янгилаш борасида кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, яқинда Қарши шаҳридаги Чўлқувар  маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят ички ишлар органлари ходимлари учун бунёд этилган янги замонавий турар жойлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Қарши шаҳридаги Чўлқувар маҳалласидаги кўп қаватли 2 та замонавий уй-жойлар калити ички ишлар тизимида фаолият олиб бораётган ходимларга  тантанали топширилди. 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ички ишлар ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик, ёшлар иштирок этди. 

Янги уй-жойлар атрофи ободонлаштирилиб, манзарали ва мевали дарахтлар экилган. Турли аттракционлар ўрнатилган мўъжазгина болалар майдончаси болажонларнинг шўх-шодон кулгисига тўла. 

Ҳарбий оркестр ва таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган Ватанни мадҳ этувчи мардонавор руҳдаги куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди. 

Тадбирда Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев сўзга чиқди. 

Суратларни Мурод Комилов олган.

                            Вилоят  ҳокимлиги ахборот хизмати.

 

25-06-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея