Президент соврини учун ўтказилган “Ташаббус-2019“ кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари маълум бўлди.

Биринчи ўрин совриндорлари орасида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги “Ситора имкон плюс” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Наргиза Саломова ҳам бор.

– Бу танлов мени ўз устимда ишлаш ва изланишга ундади, – деди Н.Саломова. – Муассасамиз хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш ва уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашади. Шу вақтга қадар 1600 нафардан ортиқ ёшни иш билан таъминладик. Фаолиятимизни янада кенгайтириб, янги хусусий мактаблар ва кичик тўқимачилик фабрикалари ташкил этишни режа қилганмиз. Бугунги ютуғимиз ва Президентимиз эътибори бундай мақсадларимизни амалга оширишда бизга зўр қанот бўлади.

“Хизмат кўрсатиш соҳасидаги йилнинг энг яхши тадбиркори“ йўналишида Қашқадарё вилоятидаги “Sitora imkon plus” НТМ раҳбари Н. Саломова ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиблар Президент соврини – “Chevrolet Spark” автомобили, махсус диплом ва медаль билан тақдирланди.

                                             Вилоят  ҳокимлиги ахборот хизмати

25-06-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея