Жорий мавсумда вилоятимиз миришкорлари 141 минг 800 гектар сувли ҳамда 63 минг гектар лалми майдонда бошоқли дон экинларини парваришлади. Сувли ерга экилган буғдойнинг 38 минг 600 гектари эртапишар, 97 минг 50 гектари ўрта пишар ҳамда 6150 гектари кечпишар навлар саналади. Бугун вилоят туманлари орасида Қарши тумани ғаллакорлари шартномавий режасини тўла уддалади.

Қарши тумани ғаллакорлари томонидан 39350 тонна товарбоп, 4500 тонна уруғлик дон хирмони барпо этилиб, шартномавий режалар тўла уддаланди. Яна қўшимча 10000 тонна ғалла топширилиши режалаштирилган.

Ғалла ҳосилини ўриб-йиғиб олиш ишларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида 62 та отряд тузилиб, уларга 62 та замонавий комбайн, вилоят ва туман ташкилотларининг 124 нафар вакил ҳамда 100 нафарга яқин ИИБ ходими бириктирилди. Айни кунларда ўрим-йиғим жадаллик билан олиб борилмоқда.

– Ҳали ўрилмаган ғалла майдонимиз ҳам бор, – дейди Қарши туманилик фермер Панжи Гелдиев. – Бу йил биз учун  баракали келди. 90 центнердан ғалла олмоқдамиз. Қилинган саъй-ҳаракатлар роҳатини кўраётганимиздан хурсандмиз.

 

                                                        Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

 

21-06-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея