Ижтимоий тармоқлар орқали берилган “Ёшлар иттифоқига янги ишга кирганларга иккитадан теримчи топиш юкланмоқда” мавзусида берилган мақола ва видеолавҳа юзасидан Вилоят Кенгаши раиси С.Мусулмоновнинг 2019 йил 21 августдаги 02-01/152-сонли тезкор фармойиши билан вилоят ишчи гуруҳи тузилиб, 22 август куни Китоб туманида хизмат текшируви ўтказилди.

Хизмат текшируви давомида аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 2 августдаги 04-13/3558-сонли қўшма хатига асосан туманда 2018-2019 ўқув йили давомида фаолияти “қониқарсиз” деб топилган умумий ўрта таълим мактаб бошланғич ташкилот етакчилигига номзодлар учун суҳбат ташкил этиши белгиланган.

Китоб туманида 90 та умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 2 та Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати мавжуд бўлиб, улардан 40 таси “қониқарсиз” деб топилган. Ушбу мактаблардан 3 нафардан номзодларга 2019 йилнинг 12-22 август кунлари вилоят Кенгаши масъул ходими, туман Кенгаши раиси ва туман халқ таълими бўлими масъул ходимлари томонидан суҳбат ўтказилиши режалаштирилган. Туманда ёшлар етакчиси лавозимига номзодлар кутиб қолмаслиги учун график ишлаб чиқилиб, график асосида номзодлар суҳбатга чақирилган.

Тақдим этилган видеолавҳа Китоб тумани, “Боғбон” МФЙда яшовчи фуқаро Б.Очилов томонидан 21 август куни соат 16-00да олинган бўлиб, видеороликда тасвирга тушган фуқаролар Китоб тумани 11-мактаб бошланғич ташкилот етакчиси Ёқубова Нилуфар, 2-ДИМИ бошланғич ташкилот етакчиси Юсупова Дилшода Одиловна, 79-мактаб Бошланғич ташкилот етакчиси Нематов Азамат Акбар ўғли эканлиги аниқланди ва улар билан суҳбат ўтказилди.

Б.Очилов, Н.Ёқубова, Д.Юсупова, А.Нематов билан ўтказилган суҳбат натижаларига кўра видеороликда кўратиб ўтилган (номзодлар суҳбатидан ўтиш учун бир ҳафтадан бери келаётганлиги, Иттифоқ раиси иш вақтидан
3 соат ўтиб келиши ҳамда ҳар бир ишга кирган ходим пахта мавсуми учун фидокор ёшлар отрядига иккитадан теримчи жалб қилиши
) важлар нотўғри эканлиги аниқланди.

Қайд этилган тушунарсиз холатни бартараф этиш мақсадида Китоб туманидаги таълим муассасаларига Ёшлар етакчиларини суҳбат асосида саралаб олиш ваколатини Ёшлар иттифоқи Китоб туман Кенгашидан  бекор қилиб, вилоят Кенгашидан алоҳида ишчи гуруҳ тузиб ўтказишни маълум қиламиз.

Шу ўринда, мажбурий меҳнатга Ёшлар иттифоқи қарши эканлигини, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган 30 ёшгача бўлган ходимларни ҳар томонлама манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрмиз.

 

23-08-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея