Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ташаббуси ҳамда тегишли вилоят ташкилотлари ҳамкорлигида эски Яккабоғ қўрғончасида байрам тадбири ўтказилди.

Унда 4000 мингдан ортиқ нуронийлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар, ёшлар, вилоят ва туман ташкилотлари ходимлари, ОАВ вакиллари иштирок этди. Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон ва Қорақолпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳам иштирок этди.

Мазкур байрам тадбири аввалида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев сўзга чиқиб, юртимизда бўлаётган ислоҳотлар мазмунида халқнинг фаровонлиги энг устувор вазифа эканлигини, байрам тадбиридан эса яккабоғликларга, қолаверса, бутун Қашқадарё халқига, халқчил ва халқ ардоғидаги санъаткорнинг тароналари билан қувонч улашиш, маданий озуқа бериш кўзланганлигини таъкидлади.

Эътиборлиси, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, O`zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Шуҳрат Турсунов ва бир қанча вилоят ташкилот раҳбарлари халқдан ажралмадилар, улар билан бир қаторда шод – ҳуррам қарсак чалиб, тантанага ўзгача файз улашдилар.

Маълумот ўрнида, тантанада O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши вакиллари ҳам фаол қатнашиб, ўз дастурий мақсад ва вазифаларини тарғибот қилдилар.

Тулқин ТУРДИЕВ, O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Матбуот котиби.

09-09-2019 |

Янгиликлар









Фото галерея